1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх Мустафо Абу Сулаймон Надвий ҳазратларининг Бухородаги сафарлари якунланди

17:42 / 14.09.2024 1805 pdf Ўқиш режими + -

2024 йил 13 сентябрь куни Ислом дунёсининг машҳур олими, фазилатли шайх Мустафо Абу Сулаймон Надвий ҳазратлари ва улар бошчилигида делегация Бухорои шарифнинг муқаддас қадамжоларини зиёрат қилишда давом этдилар.

Даставвал зиёратчилар Ислом оламининг улуғ муҳаддисларидан Имом Бухорийнинг устозлари, буюк аллома Абул Фазл Бакр ибн Муҳаммад Зарангари қабрини зиёрат қилдилар, сўнгра «Чор Бакр» жомеъ масжидида жума намозини адо этдилар. Шундан сўнг азиз меҳмонлар тунги Бухорои шарифнинг диққатга сазовор жойларини, хусусан, кўҳна шаҳарда қад ростлаб турган, дунёга донғи кетган Минораи Калон мажмуаси ҳамда эски шаҳар, қадим мадрасалар ва масжидларга, тунги чироқлар ёғдусида дилларга ҳузур бахш этиб турган Мир араб мадрасасига ҳам ташриф буюрдилар.

Меҳмонлар Бухорога қилган сафарлари давомида «Силсилаи шариф»даги ўн иккинчи ҳалқанинг пири муршиди, буюк тарбиячи, аллома, валиюллоҳ Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий ҳазратлари, ҳилм, зуҳд, тақво, риёзат аҳилларидан бўлган, ўн биринчи ҳалқанинг пири муршиди Хожа Муҳаммад Ориф Ревгарий ҳазратларининг марқадларида ҳам бўлишди. Шунингдек, Ғиждувон туманида қўним топган Абдухолиқ Ғиждувоний ҳазратларининг қабрлари ҳам зиёрат қилиниб, бу ердаги ободончилик ҳамда кўркамлигига юксак баҳо берилди.

Муҳаддис Мустафо Абу Сулаймон Надвий ҳазратлари бошчилигида делегациянинг кейинги зиёратлари Абу Ҳафс Кабир (Имом Ҳожатбарор) қадамжолари бўлди. Қуръон тиловатидан сўнг, хайрли дуолар қилиниб, юртимиз меҳмонлари бу ердаги ҳужралар, ҳовуз, минорани томоша қилдилар.

Шу ўринда, Абу Ҳафс Кабир (767-832) ҳақида икки оғиз сўз.

Абу Ҳафс Аҳмад ибн Ҳафс аз-Зиракон Абдуллоҳ ал-Бухорий милодий 767 йилда Бухорода туғилганлар. Ўз исмлари Саййид Аҳмад.

Юксак илми туфайли «Кабир» (Буюк), соҳиби каромат сифатлари сабаб «Ҳожатбарор» дея эъзозланган. Хожа Абу Ҳафс Кабир шарофатларидан Бухорои шариф «Қуббатул ислом» унвонига эришган.

Меҳмонларнинг Бухоро бўйлаб зиёратлари шу ерда якунланди.

Ташрифга доир маълумотлар ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимизда ёритиб борилади.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугунги кунда юртимизда туризмни ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда. Дунёга машҳур гўзал шаҳарларимизда туризм инфратузилмасини барпо этиш, меҳмонлар давоми...

3013 17:57 / 29.10.2019
Аустралиан Пост газетаси карантин шароитида австралияликларга хизмат қилишда ва уларни ҳимоя қилишни давом эттирган одамларни шарафлаш учун янги маркалар давоми...

1966 19:13 / 24.02.2021
Бугун, 11 август куни Қашқадарё вилояти 3ҳудуд Қарши шаҳридаги Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида Ўзбекистон мусулмонлари идораси давоми...

918 15:14 / 11.08.2025
Шу йилнинг 31 октябрида катталиги бўйича дунёда учинчи ўринни эгаллаган Шаржа халқаро китоб кўргазмаси ўз ишини бошлайди. 37маротаба ўтказилаётган ушбу кўргазмада давоми...

3401 09:37 / 23.10.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021