1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Гуноҳ ҳар қандай ҳолатда ҳам гуноҳ!

10:24 / 25.09.2024 3046 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ният» шаклида Аллоҳ таоло мўминларга шундай кимёвий схема ато қилганки, у орқали мусулмон одам бироз диққат қилиш ила тупроқни ҳам тиллага айлантира олади. Ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

إِنَّمَا الْأَعْمَالُ بِالنِّيَّاتِ

«Амаллар ниятларга боғлиқдир», деганлар.

Имом Бухорий ривояти.

Баъзи одамлар бунинг маъносини, яхши ният ила хато иш ҳам тўғри бўлади ва гуноҳ иш савобга айланади, деб тушунадилар. Бу фикр мутлақо нотўғридир. Гуноҳ ҳар ҳолатда гуноҳ! Қанчалик яхши ният ила қилинмасин, савобга айлана олмайди. Масалан, кимдир яхши ният ила бойлик топсам, садақа қиламан деб, бировнинг уйига ўғирликка тушса, бу нияти сабабли ўғирликнинг гуноҳи кечирилиб қолмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юқоридаги ҳадислари маъноси эса қуйидагичадир:

1. Бирорта яхши ишга тўғри ният қилинмагунича, савоб берилмайди. Масалан, намознинг савоби, холис Аллоҳ таолонинг розилиги учун ўқилгандагина топилади. Агар хўжакўрсинлик учун ўқилса, савоб ёзилмайди, ҳатто гуноҳ бўлади.

2. Қанча мубоҳ, жоиз ишлар борки, уларга савоб ҳам йўқ, азоб ҳам. Лекин ўша иш бирор яхши ният ила қилинса, ибодатга айланади ва унга савоб ёзилади. Масалан, таом ейиш мубоҳ ишлардан. Лекин кимдир таомни жисмимда қувват ҳосил бўлса, у қувватни Аллоҳ таолонинг тоатига сарф қиламан, деган ниятда еса, шу овқатланишига ажр-савоб берилади. Ёки Аллоҳ таоло нафсимнинг ҳам ҳаққини зиммамга юклаган, шуни адо этиш учун таом ейман, деган ниятда еса, ёки таом ейишдан лаззат ва роҳат ҳосил бўлса, қалбдан Аллоҳ таолога шукр адо қилсам, деган ниятда еса, бу ҳам ажрга сабаб бўлади. Хуллас, дунёдаги барча мубоҳ ишлар яхши ният ила ибодат даражасига кўтарилади ва савобга сабаб бўлади.

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/ 2234-рақамли ва 2023 йил 23 мартдаги 03-07/ 1912-рақамли хулосалари асосида нашрга тайёрланган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тахминан 1000 йиллар аввал биронбир замонавий ускуналар ёки сунъий йўлдошларга эга бўлмаган ҳолда, мусулмон тадқиқотчиси Абу Райҳон Беруний Ер курраснинг радиуси давоми...

3388 15:34 / 04.12.2024
.Модомики ушбу дунёда экансан, хираликлар воқе бўлишидан ҳайрон бўлма. Чунки улар фақатгина сифати ҳақ бўлган ва таърифи вожиб бўлган нарсанигина ошкор давоми...

2119 10:04 / 15.09.2024
.Кеча кечқурун дўстим Мустафо Маҳмуднинг таржимаи ҳолини ўқидим. Дўстим деганимдан ажабланма. Дўст бўлиш учун албатта учрашиш шарт эмас. Дунёда шунақа кишилар давоми...

6592 13:20 / 20.04.2022
101. Яна ўша кишидан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳикматли калима худди мўминнинг йўқотган нарсаси каби, мўмин уни қаерда топса ҳам давоми...

6336 17:26 / 07.07.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021