1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Набий алайҳиссаломнинг таълимотларидан сув ичган киши

14:05 / 05.10.2024 2320 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тобарий Иёс ибн Саламадан ривоят қилади:

«Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бозордан ўтди. Унинг дарраси бор эди. У мени бир туртиб, «Йўлдан четда тур», деди. Дарраси кийимимнинг бир четига тегди. Бир йилдан сўнг Умар менинг олдимга келди ва:

«Эй Салама, ҳажга бормоқчимисан?» деди.

Мен «Ҳа», дедим.

У менинг қўлимдан тутиб, уйига олиб борди, олти юз дирҳам берди ва:

«Ҳажингга ишлат. Билиб қўй, бу ўша туртганим учун», деди.

«Эй мўминларнинг амири, бу иш менинг эсимдан ҳам чиқиб кетган эди», дедим.

«Менинг эсимдан чиқмабди», деди у».

Ўйлаб кўринг-а, бир одамни дарра билан салгина ноўрин туртиб қўйганлиги учун Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўша ишни бир йил давомида ўйлаб юрган эканлар. «Қандай қилсам, ўша ишни ўрнига келтираман?» деган хаёл билан яшаган эканлар. Ҳолбуки, Салама розияллоҳу анҳу бўлган ишни унутиб юборган, ҳатто эътиборга сазовор иш деб ҳисобламаган ҳам экан. Аммо Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўша ишдан кўнгилларида қолган нохушликни ювиб юбориш учун Салама розияллоҳу анҳунинг ҳаж сафари сарфиётини кўтаришга қарор қилган эканлар.

Қандай ажойиб адолат бу! Оддий фуқарога бу ишнинг узри айтиб қўйилса ҳам бўлар эди. Лекин ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ўша одамнинг ёдидан ҳам чиқиб кетган бу ҳодисанинг узрини бошқача қилиб, олиймақом қилиб айтдилар ва ишни ўзларининг қалбларида зиғирча ҳам афсус-надомат қолмайдиган қилиб ҳал этдилар. Бундай ишни фақат мустаҳкам иймон соҳиби бўлган раҳбар қила олар эди. Бундай адолатни фақат Аллоҳ таолодан қўрқадиган масъул шахс ўрната олар эди. Бундай адолатни фақат Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таълимотларидан сув ичган кишигина юзага чиқариши мумкин эди. Бу ишни фақат Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу қила олар эдилар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 23-жузидан олинди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5165 рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Саъд Ҳасан розияллоҳу анҳудан ривоят қилади Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг Байтулмолидаги моллар одамларга тақсимланганидан кейин ҳам яна ортиб қолди. давоми...

1721 10:01 / 19.05.2025
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Византия императори Ҳирақл Ираклий Iга юборган мактублариУшбу мактуб Мусулмонлар билан Макка мушриклари ўртасида 10 йил давоми...

3560 09:01 / 27.12.2021
. . Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Ҳотибнинг бир қули бор эди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Ҳотибдан давоми...

1651 09:49 / 19.07.2025
Саййидимиз Умар розияллоҳу анҳуга суиқасд қилинганда у кишига сут олиб келишди. Сутни ичган эдилар, ханжар урилган жойларидан сут оқиб чиқа бошлади. Шунда табиб у давоми...

4381 16:37 / 12.11.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021