1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Мўмин банда бадназарлик қилмасин

11:24 / 09.10.2024 1937 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўн иккинчи чора:

Мўмин қалбида «кўзларим Аллоҳнинг менга берган омонатидир, бу омонатни ҳукми илоҳийга мувофиқ ишлатишим лозим. Агар унга хилоф қилсам, у ҳолда омонатга хиёнат қилган бўламан», деган ўйни жамласин. Умумий қоида шуки, қайси банда бир бора омонатга хиёнат қилса, иккинчи маротаба унга омонат топширилмайди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

إِِنَّ اللَّهَ يَأْمُرُكُمْ أَن تُؤَدُّوا الْأَمَانَاتِ إِلَى أَهْلِهَا

«Албатта, Аллоҳ омонатларни ўз аҳлига адо қилишингизни буюради» (Нисо сураси, 58-оят).

Ўн учинчи чора:

إِنَّ اللَّهَ تَعَالَى جَمِيلٌ

«Албатта, Аллоҳ таоло гўзалдир» («Ал- жомеъ ас-сағир», 263).

Бу ҳадиснинг маъносини ақлга жойлаб, «агар мен дунё гўзалларига нопок назар ила қарасам, Аллоҳ таоло қиёмат куни Ўзининг ҳусни жамолини кўришдан маҳрум қилиб қўймасин», деб ўйласин.

Ўн тўртинчи чора:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Агар кимнинг бирор номаҳрамга тасодифан назари тушса ва унинг ҳусну жамоли қалбига ўтириб қолса, у ҳолда уйига бориб, ўз аёли ила нафсини қондирсин. Номаҳрам аёлда бўлган ҳар нарса ўз аёлида ҳам бордир».

Ҳалол йўл орқали жинсий хоҳишларини қондириб олиш ҳаромдан тўсиқ бўлади.

Ўн бешинчи чора:

Бир ёш йигит Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Менга зинога ижозат беринг», деди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни койиш ўрнига меҳр ила: «Айт-чи, бирор кимса сенинг онанг ила зино қилишини хоҳлайсанми?» деб сўрадилар.

У: «Йўқ!» деди.

Кейин: «Бирор киши сенинг синглинг ила зино қилишини хоҳлайсанми?» деб сўрадилар.

У: «Йўқ!» деди.

Кейин: «Бирор киши холанг ила зино қилишини хоҳлайсанми?» деб сўрадилар.

У: «Йўқ!» деди.

Кейин: «Бирор киши амманг ила зино қилишини хоҳлайсанми?» деб сўрадилар.

У: «Йўқ!» деди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шунда: «Сен ким билан зино қилсанг, у ҳам кимнингдир онаси, синглиси, холаси, аммаси бўлади. Худди сен маҳрам аёлларинг ила бирор кимса зино қилишини хоҳламаганингдек, бошқа одамлар ҳам уларнинг маҳрамлари ила кимдир зино қилишини хоҳлашмайди», дедилар. Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг кўксига қўлларини қўйиб, унга иффат ва поклик сўраб дуо қилдилар. Ўша саҳоба розияллоҳу анҳу: «Менинг кўксимда гуноҳ талаби ҳам тугади. Балки, менда зинога нисбатан бошқа бирор гуноҳга бўлмаган даражада нафрат пайдо бўлди», дейди. («Муснади Аҳмад»).

Демак, мўмин банда бадназарлик қилмасдан, «одамлар менинг маҳрам аёлларимга назар солишини хоҳламаганимдек, бошқа одамлар ҳам аёлларига бегоналарнинг қарашини хоҳламайдилар», деб ўйласа, қалбида осудалик ва хотиржамлик топади. Бадназарлик чорлови кучсизланади.

Бундан ташқари, бирор комил шайх ила алоқа бўлсин. Бу иллатини унга билдирсин ҳамда дуо ва таважжуҳ сўрасин. Машойихлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўринбосарлари бўладилар. Уларнинг таважжуҳлари ила қалблардан зулмат кетади. Уларнинг суҳбати даво ва назарлари шифо бўлади.

Ўн олтинчи чора:

Хаёлни ўнглаш.

Қачон нафс номаҳрам тарафга қарашни истаса, мўмин банда эътиборини ҳаромдан олиб қочиб, бошқа тарафга қаратсин. Ўзини бошқа нарса билан чалғитсин, шунда номаҳрамнинг хаёли кетиб, ўз-ўзидан бартараф бўлади.

«Бадназарлик ва зинодан сақланиш» китоби асосида тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 июндаги 03-07/4033 рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло айтади.Ўғри эркакни ҳам, ўғри аёлни ҳам қўлларини кесинглар Токи бу уларнинг қилмишларига яраша жазо бўлсин, Аллоҳ томонидан берилган азоб бўлсин. давоми...

4631 16:40 / 23.05.2019
Аллоҳ таоло айтади.Хотинларингизнинг итоатсизлигидан қўрқсангиз, аввало уларга панднасиҳат қилинглар, сўнг яъни, насиҳатларинг кор қилмаса, уларни ётоқларда давоми...

16148 15:00 / 21.03.2019
Номаҳрамларга назар солишга боғлиқ ҳукмлар билан танишиб чиқсакЭркак киши назар солиши жоиз бўлган аёллар1. Она ва онанинг онаси, қанча юқориласа ҳам.2. Қиз, давоми...

3707 11:00 / 08.06.2020
Маййит чиқган хонадоннинг қўшнилари, ёру дўстлари ёки маййитга алоқадор кишилар учун мустаҳаб бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган сўзларини давоми...

9019 15:01 / 07.07.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021