1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Доктор Муҳйиддин Муҳаммад Аввома

14:36 / 11.11.2023 915 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Доктор Муҳйиддин Аввома 1976 йили Ҳалаб шаҳрида таваллуд топган. Отаси шайх Муҳаммад Аввома билан Мадинаи мунавварага келганида уч ёшда бўлган. Сўнг Мадинани ватан тутиб, барча таълим босқичларини ўша ерда таҳсил олган.

12 ёшида Қуръонни тўлиқ ёд олиб, олий санад билан ижозага эга бўлган.

Муҳйиддин Аввома ҳадис, фиқҳ ва усулул фиқҳ бўйича 3 та фан доктори унвонига эга.

Илмда отасининг йўлидан юриб, аввало, қадимий услуб – Қуръони каримни ёдлаш, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак суннатларини ўрганиш ва амал қилиш услубида, сўнг замонавий академик услубда давом эттириб, даврининг етук устоз ва олимларидан ақида, фиқҳ, усулул фиқҳ, ҳадис ва араб тили каби фанлардан мукаммал таълим олди.

Олим қатор илмий муассасалар раиси, таъсисчиси ва аъзоси ҳисобланади. Жумладан, «Инсониятга хизмат исломий илмий конференция» си раиси, «Имом Муҳаммад Қосим Нанутавий халқаро исломий мукофоти» ташкилоти таъсисчиси ва бош котиби, Малайзияда энг юқори илмий унвон – Малайзия Ислом университети илм курси устози мақоми бўйича падари бузруквори Муҳаммад Аввоманинг ноиби.

Халқаро Ислом фиқҳи академияси нашрга тайёрланаётган фиқҳий қоидалар энциклопедиясидаги ҳадис ва хабарларнинг тахрижи ва таҳқиқини ҳам доктор Муҳйиддинга топширган.

Малайзия Ислом университети қошидаги халқаро фатво ва илмий тадқиқотлар кенгашининг собиқ аъзоси.

Туркиянинг Ибн Халдун университети ҳадис ва ҳадис илмлари устози.

«Аввомия» ҳадис маркази таъсисчиси ва раиси. Бу марказнинг дунёнинг 17 мамлакатида шўъбалари бўлиб, ҳадиси шарифларни ўрганиш бўйича мутахассислар тайёрлаш билан шуғулланади.

Исломий илм ва тадқиқотларга ихтисослашган Истанбул «Дорул ҳадис» вақфи раиси ва таъсисчиси.

Ақида, тафсир, ҳадис, мусталаҳ, фиқҳ, усул, наҳв, шеър, тарих ва тарожим каби фанларга доир қатор китоблар ва рисолалар муаллифи. Баъзи китоб ва рисолалари қатор таълим муассасаларида дарслик ўлароқ ўқув режасига киритилган.

Отаси шайх Муҳаммад Аввомадан 35 йилдан буён фиқҳ, ақида, усул, ҳадис каби илмларни олиб келади ва у кишининг кўрсатмасига биноан қатор манҳажий китоблар билан танишиб чиққан. Отасининг қўлида таҳқиқ ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича узоқ йиллар давомида малака ҳосил қилган. Ибн Абу Шайбанинг «Мусаннаф» китобини тайёрлашда отаси Муҳаммад Аввоманинг асосий ёрдамчиси бўлган ва шундан кейин амалга оширилган барча илмий лойиҳаларда иштирок этган. Бугунги кунда отаси билан доимо бирга бўлиб, у кишининг илмларини тарғиб этиш ва тарқатиш ишларини давом эттирмоқда.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қироат таъсирининг сириАбдулбосит қори раҳимаҳуллоҳдан .Қироатингиз барчага бирдек таъсирли бўлишининг сири нимада, деб сўрашганида, у киши .Бу тиловат Аллоҳ давоми...

3754 11:00 / 27.06.2021
Абдулқодир ибн Муҳаммад ибн Солиҳ ибн Ҳусайн ибн Ийсо ибн Ҳумайд ибн Ҳарубий ибн Алий ибн Ҳамд ибн Мустафо атТамимий милодий 1971, ҳижрий 1391 йили Сурия Араб давоми...

12512 21:18 / 30.07.2021
Шайх, имом, муҳаддис, фойдали илмлар эгаси, санад соҳиби Абул Қосим Исмоил ибн Аҳмад ибн Умар ибн Абул Ашъас Самарқандий. Дамашқда туғилиб, Бағдодда истиқомат давоми...

2603 15:00 / 22.11.2020
Имом Мотуридий номи билан машҳур бўлган улуғ бобомизнинг тўлиқ исмлари Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Абу Мансур Мотуридий Самарқандий Ансорий бўлган. давоми...

4957 22:24 / 27.04.2017