1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Диний қўмита Умра лицензияси учун янги талабларни эълон қилди

08:40 / 13.10.2024 3705 pdf Ўқиш режими + -

2024 йил 9 октябрь куни “Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг 300-сонли қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Замон информацион дастурида хабар берилди.

Маълумки, 2024 йил 2 июлда қабул қилинган қонун билан жорий йил 5 октябрдан Дин ишлари бўйича қўмита Умра хизматини кўрсатиш бўйича лицензия берувчи ваколатли орган сифатида белгиланди. Вазирлар маҳкамасининг 300-сонли қарори билан Дин ишлари бўйича қўмита лицензиясининг шартлари эълон қилинди. Хусусан, қуйидаги лицензия талаб ва шартлари жорий этилмоқда:

•1 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағни “Зиёрат жамғармаси”га захира қилиб қўйиш;
 
•Зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисни тайинлаш;

 • Турфирма штатида диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича бир нафар мутахассиснинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот;

 • Вояга етмаган фуқароларга хизмат кўрсатмаслик;

 • Ўз фаолиятини туроператор ва турагентлар орқали амалга оширмаслик;

 • Зиёратчилар учун Саудия Арабистонининг фақат “Умра визаси”ни расмийлаштириш – бошқа виза билан олиб бориш ноқонуний ҳисобланади;

 • Умра хизматлари Саудия Арабистони подшоҳлигидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга ошириш ва улар кўрсатадиган хизматлар учун тўловларни банк муассасалари орқали амалга ошириш;

 • Зиёратчиларга сифатли хизмат кўрсатиш, хусусан, ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш;

 • Халқаро йўналишда 2 йилдан кам бўлмаган тажрибага эга, бу даврда йўловчи ташишнинг халқаро ва миллий қонунчилик талабларини бузмаган авиакомпания билан ҳамкорлик қилиш;

 • Зиёратчиларни юборишдан олдин уларга бориш ва қайтиш авиачипталарини харид қилиш;

 • Зиёратчиларни тоифаси 3 юлдуздан кам бўлмаган меҳмонхоналарга жойлаштириш;

 • Умра хизматини 3-давлатлар орқали кўрсатмаслик;

 • Хизматларни лицензияда кўрсатилган манзилдан бошқа жойдаги ваколатхона ёки филиал орқали кўрсатмаслик.

Умра зиёрати хизматини кўрсатиш бўйича лицензия соҳасидаги қонунбузарлик учун юридик шахсларга солинадиган жарима миқдори БҲМнинг 200 баравари (75 млн сўм) этиб белгиланган.

Расмийларга кўра, талабларнинг кучайтирилиши Умра зиёратига олиб борувчи айрим турфирмалар “визаларни сохталаштириш, меҳмонхоналарда жой банд қилмаслик, қайтиш авиачипталарини харид қилмаслик” каби ташкилий камчиликларга йўл қўйган. Натижада 13 мингдан зиёд фуқаролар хорижда сарсон бўлган, бир неча минг фуқаро Саудия Арабистонида бўлиш қоидаларини бузгани учун депорт қилинган.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда бугунги кунга қадар 100 минг доллардан кам бўлмаган захира маблағларини тегишли ҳисоб рақамга қўйган 80 га яқин тур фирма фаолият олиб борган.

Ўзбекистонда 2022 йил охирида Умра сафарини сайёҳлик фирмалари орқали ҳам ташкил этишга қисман рухсат берилган эди.  

Кейинроқ ҳукумат қарори билан 2023 йил 1 ноябрдан Умра тадбирларини ташкил этувчи турфирмаларнинг иши қийинлаштирилди. Хусусан, уларга лицензия олиш учун 100 минг доллардан кам бўлмаган маблағни банк реквизитига захира қилиш мажбурияти юкланди.

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Малайзиянинг КуалаЛумпур шаҳрида Ислом молияси ва банк иши мавзусида суғурта ва лизинг компаниялари ҳамда тижорат банклари вакиллари учун семинартренинг бўлиб давоми...

1514 15:07 / 21.11.2023
Жорий йилнинг 8 июнь куни .УммулҚуро, универститети ҳайъати аъзоси ва Масжидул Ҳарам имоми шайх Ҳасан Бухорий фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф давоми...

2317 16:45 / 10.06.2023
.Hilol Nashr, матбаанашриёт мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси етук воиз, машҳур устоз ва олим, Абдуллоҳ домла тахаллуси билан танилган муҳтарам Абдуғани домланинг давоми...

2354 12:38 / 03.01.2021
Етук аллома, шайх Муҳаммад Амин Сирож ҳазратларининг вафотлари муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, сафдошлари ва шогирдларига чуқур ва самимий давоми...

1576 12:11 / 20.02.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021