1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий ҳазратлари сайловда муносиб номзодларга овоз бердилар

15:17 / 27.10.2024 1029 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 27 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари юртимиз тарихидаги муҳим воқеа – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сайловида қатнашиб, муносиб номзодларга овоз бердилар.

Ватан келажаги, жамият осойишталиги ва халқ саодатини таъминлашда муҳим бўлган мазкур умумхалқ сайлови жараёнлари юртимизда очиқлик ва шаффофлик асосида ўтмоқда. Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳри Яккасарой туманида жойлашган 576-сайлов участкасига келиб, овоз бериш жараёнида қатнашдилар. 

Шундан сўнг Муфтий ҳазратлари ушбу участка мутасаддилари, нуронийлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари билан суҳбат қуриб, овоз бериш жараёнлари ҳақида қуйидаги фикр-мулоҳазаларини билдирлар:

– Аллоҳ таолога шукрки, бугун тарихий воқеада иштирок этиш бахтига муяссар бўлдик. У ҳам бўлса, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига овоз бериш кунидир. Мен ҳам мана шундай бир юртнинг фуқароси сифатида овоз беришда иштирок этдим. Биз ҳам она Ватан тараққиёти, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлигига ҳисса қўшадиган, муносиб номзодларга яхши ният ила овоз бердик. 

Сайлов участкаларида овоз бериш учун барча шароитлар ҳозирлангани барчани мамнун этмоқда. Ислом манбаларида сайлаш ва сайланиш ҳақида ҳам баён этилган, халқ жамият бошқарувида иштирок этадиган ўз вакилларини сайлаб олиши зарурдир. Шу боис ҳам давлат ва жамият тараққиёти, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, ёшларни илм-маърифатли қилишга ҳисса қўшадиган муносиб номзодларни танлаш ва сайлаш – ўта муҳим масаладир. 

Таъкидлаш жоизки, бугунги овоз бериш жараёнларида диний соҳа ходимлари, уламолар, имом-хатиблар, отинойилар ва мударрислар ҳам фаол иштирок этиб, барчага намуна бўлмоқдалар. Зеро, сайловчилар фаоллиги миллат ҳамжиҳатлигини, ўз келажагига бўлган ишончни, олиб борилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватланишини яққол намоён этади.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
.Шайх Mуҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Истанбул таълим ва тарбия академияси, ва .Fatih Sultan Mehmet Vakf Uumlniversites, ҳамкорлигида 20252026ўқув йили учун ҳужжатлар қабули давоми...

1121 15:43 / 06.08.2025
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги Ўзбекистон давоми...

2219 17:31 / 06.05.2022
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакат бош дипломатларини Ғарб давлатларида .мусулмонлар ва турклар,га нисбатан душманлик кучайиб бораётган бир давоми...

1706 16:56 / 12.08.2022
Англиянинг Лутон шаҳридан Мария Аслам Қуръони Каримни ёд олиш учун тинимсиз меҳнат қилиб, бутун дунё мусулмонлари қалбидан жой олди. Унинг Қуръон ўрганишга давоми...

2878 16:23 / 10.02.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021