1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Фаррошнинг қизи

13:35 / 30.10.2024 2661 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Лайлак» истилоҳининг ишлатилишини 16 асрнинг иккинчи ярмидан тақрибан 1650 йилгача бўлган дарвдаги Рим маҳкамасининг муқаддас инквизициясига тааллуқли деб билишади. Л. А. Муратори томонидан ўзининг «Италия солномаси» (1749) номли китобида ҳам ушбу қийноқ анжомига шу ном берилган. «Фаррошнинг қизи» деган ғалати номнинг келиб чиқиши ноаниқ, лекин бу ном шунга ўхшаш Лондон Тауэридаги мосламага нисбатан берилган. Номи қаердан келиб чиққан бўлмасин, бу анжом Инквизиция давриларида қўлланилган, зўрлаб азоблаш тизимларининг хилма-хиллигининг ажойиб намунасидир.

Қурбоннинг ҳолати пухталик билан ўйлаб кўрилган. Ушбу ҳолат, атиги бир неча дақиқада қорин ва анус атрофидаги мушакларнинг ўта қаттиқ кучланишига олиб келарди. Кейин кўкрак, бўйин, қўл ва оёқлар атрофига тарқалиб, айниқса, толиқиш бошланган жойларда кучаярди. Бир қанча вақт ўтгандан кейин «Лайлак»га боғланган, оддий азобни бошдан кечираётган одам тўлақонли ақлдан озиш ҳолатига келарди. Кўпинча, бу даҳшатли ҳолатда турган қурбонни қўшимча тариқасида қиздирилган темир ва яна бошқа усуллар билан қийнашар эди. Қурбоннинг баданига ботган темир кишанлар сабабли қорасонга, айрим ҳолатларда эса ўлимга ҳам олиб келар эди.

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Нафс ва шайтон инсоннинг энг катта душманидир. Бироқ буни кўпинча унутиб қўямиз. Нафсга ютқазиш уни фақат яхшиликка буюради деб ўйлаш, унинг барча қутқу ва давоми...

2850 16:02 / 29.07.2024
Ливаннинг энг бой кишиларидан бири бўлган Эмил Бустоний пойтахт Байрутнинг энг сўлим минтақасида ўзи учун қабр қаздирган эди. Бир куни шахсий самолётида парвоз давоми...

5752 10:00 / 20.02.2022
Гўзал сўзлардан сўзлаб, хунук сўзлардан тилни тийиш ҳақида Асмо ибн Хорижа айтади .Мен ҳеч кимни сўкмадим ҳатто жавобан ҳам. Чунки, мени сўкадиган одам икки давоми...

2063 09:00 / 20.05.2023
АҚШнинг фазовий тадқиқот билан шуғулланувчи агентлиги бўлмиш НАСА сайёрамизнинг ва ойнинг ноёб расмини эълон қилди. Сайёрамизни Сатурн ва унинг ҳалқалари ёнида давоми...

2386 09:00 / 26.06.2021