1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Бу уммат залолат ва ботил узра жам бўлмайди

15:14 / 01.11.2024 1693 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сиз мендан бирон нарса ҳақида: «Бу ҳақми ёки ботилми?» деб сўрасангиз, мен шахсий фикримдан келиб чиқиб жавоб бермайман. Бу масалада менинг шахсий фикримнинг ҳеч қандай қиймати йўқ!

Уммат шу ўн тўрт аср давомида қайси йўлни эътиборли санаб, унга суянган ва шу йўлда юриб келган? Ана шу йўл ҳақ йўлдир, чунки ҳадисда айтилганидек, бу уммат залолатда жам бўлмайди. Диннинг сақланиб келаётгани ҳам бу уммат юрган йўлнинг тўғри бўлишини тақозо этади. Бизнинг энг афзал уммат эканимиз ҳам ҳақлигимизга далолат қилади. Бу уммат аъзолари бу йўлдан якка-якка эмас, балки якдил бўлиб юрди, турли юртлардаги аксар уламолар барча замонларда шу йўлдан юришга иттифоқ қилиб келишди. Демак, ҳақ йўл фақат шудир.

Демак, юрадиган йўлимиздаги, илмни ўрганиш ва ўргатишдаги асосимиз тарихда бутун умматнинг юрган йўли, ижмоъси ва манҳажи бўлиши керак, чунки бу уммат залолат ва ботил узра жам бўлмайди. Биз айтмоқчи бўлган қоида мана шу эди. Бу борадаги далиллар ҳақида, ижмоънинг ҳужжатлиги ҳақида кўпроқ маълумот олишни истаганлар фиқҳ китобларига мурожаат қилишлари мумкин.

Профессор, шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратлари

«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 16 апрелдаги 03-07/2009-рақамли хулосаси асосида тайёрланган.

 

 

Муаллиф
Шайх Салоҳ Абул Ҳож
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайх, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ.Араблар арабликлари билан фахрланишади, чунки Қуръони карим уларнинг тилида нозил қилинди, Расулуллоҳ давоми...

7032 14:40 / 22.04.2019
Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари шундай ҳикоя қиладиларАмриқога қилган бир ойлик сафаримда дунёга машҳур бўлган қори Абдулбосит Абдуссамад билан бирга давоми...

9012 18:45 / 12.04.2020
Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровий.Гуноҳлар сени ҳар қанча булғаган бўлса ҳам Аллоҳга қайтишга иккиланмаМаъсият шифтининг остида турганингда сени сатр қилган Зот давоми...

4292 12:50 / 11.03.2019
Француз адиби Виктор Гюго.Замонамиз ҳалокатдадир. Ҳалокат ёқасида, демоқчи эдим, лекин бўлмади. Бу ҳалокат барча эътиборни бу дунё ҳаётига боғлашга уринишдир. давоми...

6079 16:19 / 08.10.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021