1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон тажрибаси бутунжаҳон саммити нигоҳида

20:42 / 05.11.2024 1117 pdf Ўқиш режими + -

2024 йил 5 ноябрь куни Боку шаҳрида БМТнинг иқлим ўзгариши конференцияси доирасида Бутунжаҳон диний етакчилари глобал саммити бошланди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов иштирок этмоқда.

Анжуман Қуръони Карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди.

Дастлаб, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг саммит иштирокчиларга йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди. Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антониу Гутерришнинг видеомурожаати намойиш этилди.

«Жаҳон динлари яшил сайёра учун» шиори остида ўтказилаётган нуфузли тадбирда дунёнинг 60 дан зиёд давлатидан 300 нафарга яқин ҳукумат вакиллари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дин ва давлат арбоблари, таниқли диний етакчилар, олимлар ва экспертлар қатнашмоқда.

Тадбирнинг биринчи куни иштирокчилар томонидан глобал иқлим ўзгаришининг сабаб ва оқибатлари, табиатни асраш, экологик муаммоларнинг олдини олиш масалаларини муҳокама қилиниб, бу борада барча диний конфессиялар вакиллари олдида турган вазифалар юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Анжуманда Ўзбекистон делегацияси раҳбари Музаффар Комилов маъруза қилиб, минтақада, хусусан, мамлакатимизда иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини камайтириш, табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш ва биологик хилма-хилликни янада бойитиш юзасидан амалга оширилган саъй-ҳаракатлар, ўзига хос тажрибалар ҳақида сўз юритди. Жумладан, сўнгги йилларда Ўзбекистонда Давлат раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган «Яшил макон» лойиҳаси, унда турли диний конфессия ва миллий марказлар вакилларининг фаол иштироки, лойиҳа доирасида ҳар йили юртимизда 200 миллион туп дарахт экилиб, янги яшил ҳудудлар барпо этилаётгани алоҳида таъкидланди.

Саммит иштирокчилари томонидан Янги Ўзбекистондаги иқлим ўзгаришининг олдини олиш борасидаги саъй-ҳаракатлар, яшил ҳудудларни кўпайтириш борасидаги чора-тадбирлар ва илғор ташаббусларни юқори баҳоланди.

Конференция 6 ноябрь куни иши ўз ишини давом эттиради.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Эртага, 21 июль куни Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори, Ўзбекистон мусулмонлари идораси .Қуръон ва тажвидни ўргатиш, бўлими мудири шайх Алижон давоми...

1936 18:31 / 20.07.2023
Бугун, 14 июль куни юртимиз уламолари Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар, Қибрай тумани ва Ўрта Чирчиқ туманларига ташриф буюришди. Хусусан, Шайх Муҳаммад Содиқ давоми...

2103 20:00 / 14.07.2021
Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлигининг Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси маркази муассислигида давоми...

1150 10:53 / 22.04.2025
Мўмин бандаларининг гуноҳ ва хатоларига қалқон қилиб рўзани Исломнинг фарз ибодатлари қаторига қўшган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин Умматларига чексиз давоми...

2453 00:30 / 21.04.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021