1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Лондонда «Хамса» асарининг ноёб қўлёзмаси тақдим этилди

11:58 / 30.11.2024 1078 pdf Ўқиш режими + -

Буюк Британияга ташриф қилган Ўзбекистон делегацияси Лондон шаҳридаги «Christie's» ва «Sotheby's» аукцион савдо уйларида бўлди.

Ташриф давомида «Christie's» аукцион савдо уйининг Ислом ва Ҳиндистон санъати бўлими бошлиғи Сара Пламбли мазкур ташкилот тарихи ва фаолияти билан қисқача таништирди. Ташкилотда мавжуд бир қатор нодир экспонатлар, тасвирий санъат асарлари ҳақида маълумот берди. Жумладан, Пламбли аукцион уйида сақланаётган айрим қўлёзмаларни меҳмонларга кўрсатди. Улардан бири шарқ мумтоз адабиёти вакили Хожи Кирмоний томонидан 1524 йилда кўчирилган «Хамса» асарининг қўлёзмаси, яна бири Шамсиддин Муҳаммад Ассор томонидан 1494 йилда Табризда кўчирилган «Шамс ва Муштарий» достонидир. Ҳар иккала қўлёзма темурийлар даври китобат санъати таъсирида яратилган.

Шундан сўнг Ислом цивилизацияси маркази вакиллари Лондон шаҳридаги яна бир аукцион савдо уйи – «Sotheby's»га боришди. Делегация аъзоларини Аукцион савдолари бўлими раҳбари Бенедикт Картер қабул қилди. Савдо уйи ходимлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази вакилларига айни пайтда савдо уйи ихтиёрида бўлган, Марказий Осиё маданий меросига оид осори-атиқалар ҳақида маълумот беришди. Жумладан, 8 асрга мансуб суғдийлар либоси, сомонийлар даврига тегишли бўлган сопол идишлар, қадимий биноларга оид кошинлар, мамлуклар ва темурийлар даврида кўчирилгани тахмин қилинган Қуръони карим қўлёзмалари ҳақида тўхталиб ўтишди.

Ислом цивилизацияси маркази раҳбари аукцион савдо уйлари вакилларига Марказ билан ўзаро ҳамкорликни таклиф қилди. Шунингдек, мазкур аукцион савдо уйлари мутасаддилари 2025 йил март ойида Тошкентда ўтказилиши кўзда тутилган «Халқаро Ислом маданий мерос ҳафталиги» га ҳам таклиф этилди.

Манба: https://www.cisc.uz/habar-Londonda-Xamsa-asarining-noyob-qo-lyozmasi-topildi-740

Мавзуга оид мақолалар
MIT биологлари охирги тадқиқоларидан бирида кекса ёшли инсонлардаги ўзак ҳужайралар фаолияти астасекин сусайиб боришини аниқлашди. 24 соатлик рўза билан ушбу давоми...

3326 09:04 / 08.04.2022
Якунига етиб бораётган йил мамлакатимизда барча йўналишларда бўлгани каби диниймаърифий соҳада ҳам янгиликлар, ислоҳотларга бой йил бўлди.Хусусан, Ўзбекистон давоми...

3834 15:15 / 12.12.2019
20242025 ўқув йили учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларининг Кундузги таълим қабул имтиҳонлари қуйидаги давоми...

1474 12:52 / 23.07.2024
Аввал хабар берганимиздек, Саратов шаҳрида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг илмиймаърифий меросларини ўрганиш бўйича форум ўтказилган давоми...

1997 22:00 / 13.06.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021