1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мерос

Инсон икки жиҳатдан мерос олиши мумкинми?

11:18 / 02.12.2024 1093 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Баъзан бир кишида мерос олиш учун икки йўл топилиб қолади. Бу икки йўл ҳар хил бўлса, мерос олади. Масалан, бир жиҳатдан фарз эгаси бўлса, иккинчи жиҳатдан асаба бўлади. Ёки бир жиҳатдан фарз эгаси бўлиб, иккинчи жиҳатдан раҳм билан олиши мумкин. Ушбу турдаги мероснинг мисоли қуйидагича:

а) Бир аёл вафот этиб, ортидан момоси, она бир акаси ва туғишган амакисининг ўғли бўлган эри қолган бўлса, момога олтидан бир, она бир акага ҳам олтидан бир, эрга эр-хотинлик сабабли фарз улуши бўлган ярим берилади, қолган молни шу эр асаба бўлиб ҳам олади, чунки у туғишган амакининг ўғлидир.

б) Бир эр вафот этиб, ортидан холасининг икки қизи қолди, бу қизларнинг бири унинг хотини эди. Хотин ўзининг фарз улуши бўлган тўртдан бирни олади. Қолган молга холанинг иккинчи қизи билан она тараф қариндош бўлгани учун шерик бўлиб мерос олади. Қолган мол улар ўртасида муносафа (тенглик) асосида тақсимланади. Бу мисолда хотин икки жиҳат билан мерос олмоқда. Бири эр-хотинлик жиҳати бўлса, иккинчиси раҳм – қариндошлик жиҳатидир.

в) Бир киши вафот этиб, ортидан туғишган синглиси ва аммасининг қизи бўлган хотини қолди. Хотин ўзининг фарз улуши бўлган тўртдан бирни олади. Туғишган сингил фарз улуши бўлган яримни олиб, қолганини радд (қайта бериш) билан олади. Хотин фарз эгаси бўлган туғишган сингил борлиги учун раҳм – қариндошлик сабаби билан мерос олмайди. Валлоҳу аълам.

«Ислом шариатида мерос илми» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5163-рақамли ҳамда 2022 йил 27 сентябрдаги 03-07/7348-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Али Собуний
Таржимон
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мерос илмида тарикани тақсим қилишни аввало фарз эгаларидан, сўнгра асабалардан бошлашимиз эргашиш лозим бўлган қоидалардандир. Фарз эгалари асабалардан давоми...

1497 12:08 / 15.01.2025
Мероснинг шартлари ҳам учтадир 1. Мерос қолдирувчининг ҳақиқий ёки ҳукмий равишда вафот этиши 2. Мерос қолдирувчининг вафоти пайтида меросхўрнинг тирик бўлиши 3. давоми...

2242 09:26 / 10.06.2024
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Сендан фатво сўрайдилар. Айт .Аллоҳ сизга калола ҳақида фатво беради бир одам ўлсаю, унинг давоми...

2567 14:00 / 29.04.2024
биринчи мақола Насабий асабалар меросда асосий ҳисобланиб, улар уч турга бўлинади 1. Асаба биннафс ўзи асаба бўлиш 2. Асаба билғойр биров туфайли асаба бўлиш 3. давоми...

1493 14:21 / 04.11.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021