1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

«Мадина аҳлининг энг сахий инсони ким?»

14:08 / 05.12.2024 4038 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир бадавий Мадина кўчаларига келиб, шаҳардаги энг сахий инсон ким эканини сўради. Одамлар: «Ҳусайн ибн Алий», дейишди. Бадавий Ҳусайн розияллоҳу анҳуни масжидда намоз ўқиётганида топди. Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг намоз ўқиб бўлишини кутиб, икки томонга салом бериши билан дардини тушунтириб: «Сизга ишонган одам пушаймон бўлмайди, дейишди», деди. Ҳусайн розияллоҳу анху дарҳол ўрнидан туриб, уйига қараб кетди, бадавий ҳам унинг орқасидан эргашди.

У уйига етиб келиб, хизматкори Канбардан: «Ҳижоз мулкидан бирор нарса қолганми?» деб сўради. Канбар: «Ҳа, тўрт минг динор қолган», деди. Ҳусайн розияллоху анху: «Ўша пулни олиб кел, бу молга биздан ҳам муносиброқ одам келди», деди. Орадан кўп вақт ўтмай, Ҳусайн розияллоҳу анҳу қўлида тўрт минг динор билан қайтиб келди ва уни бадавийга бериб, агар оз бўлса, уни кечиришини сўради. Бўлган воқеадан ҳайрон бўлган бадавий динорларни қўлига олдию, йиғлаб:

«Бир кун келиб, шундай мард одамнинг ер бағрига кетиши надомат бўлмайдими?» деди. Кейин қуйидаги шеърни ўқиди:

Ўлурми шижоат, ўлурми мардлик?!

Ер остида қолурми ёки сахийлик?!

Ерга кўмилурми ё одамийлик?!

Мардлик одамларнинг йўлин ёритур!

Мардлик тунни айлар худди кундуздек.

«Миллионер саҳобалар» китобидан

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 26 март 03-07/1613-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Илк мусулмонлардан бўлган ҳазрати Абдурраҳмон ибн Авф Қурайшнинг зулмларига чидай олмай, Ҳабашистонга ҳижрат қилиб кетаётган саҳобалар орасига қўшилди. Ниҳоят, давоми...

1894 14:14 / 08.08.2025
Тонг отиб, оламга қуёш чароғон нурларини ёйган паллада қурайш шайхларидан бўлган Абу Толибнинг аёли Асаднинг қизи Фотима Макка аҳлининг кунлик одатларига кўра давоми...

9835 20:17 / 21.04.2017
. . Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Саъд ибн Абу Ваққос келди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Мана бу менинг тоғам. Бас, ким менга ўз давоми...

2408 11:30 / 11.11.2023
Улар мени маломат қилишаверди. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига қайтиб бориб, ёлғон гапирсаммикин, деб ўйладим. Сўнгра уларга .Бундай узр давоми...

3374 11:09 / 25.05.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021