1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мерос

Меросдан тўсилиш (ҳажб)

14:31 / 08.12.2024 1666 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳажбнинг таърифи

Ҳажбнинг турлари

Ҳажби ҳирмон ва ҳажби нуқсон

Меросдан асло ҳажб бўлмайдиган меросхўрлар

Ҳажб бўладиган эркак ва аёллар

«Баракали ака» ва «машъум ака»

Муштарак масаласи ва фуқаҳоларнинг ихтилофи

Муштарак масаласининг шартлари

Ҳажбнинг таърифи. «Ҳажб» сўзи луғатда ман қилмоқ, маҳрум қилмоқ деган маъноларни англатади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ

«Йўқ! Улар ўша кунда Роббидан тўсиладилар» (Мутоффифун сураси, 15-оят).

Гуноҳкорлар охиратда Аллоҳ таолони кўришдан тўсиладилар.

Араблар эшикбонни ҳам ҳожиб дейишади, чунки у одамларнинг эшикдан изнсиз киришига тўсқинлик қилади. «Ҳожиб» сўзи тўсувчи дегани бўлса, «маҳжуб» сўзи тўсилган деганидир. Ҳожиб – бошқаларни меросдан тўсиб қўядиган одамдир, маҳжуб эса меросдан тўсилган кишидир. Шоир шундай дейди:

Унда ҳар шарманда қилувчи ишдан ҳожиб бордир.

Унда яхшиликни талаб қилишдан ҳожиб йўқдир.

Ҳажбнинг истилоҳдаги таърифи. Меросхўрнинг ундан кўра марҳумга яқинроқ бошқа меросхўр борлиги сабабли меросдан мутлақ ёки маълум миқдорда тўсилиши ҳажбдир.

Ҳажбнинг турлари

Ҳажб икки қисмга бўлинади:

1. Сифат билан ҳажб бўлиш.

2. Шахс билан ҳажб бўлиш.

Биринчи турдаги ҳажб меросхўрда уни меросдан ҳажб қиладиган сифат борлиги учун бўлади. Масалан, қотиллик ёки муртад бўлиш ҳажб бўлувчининг сифатларидандир. Бу сифатлар топилган меросхўр меросдан мутлақ тўсилади. Бу турнинг ҳукми юқорида «Меросни ман қилувчи нарсалар» мавзусида ўтди.

Иккинчи турдаги ҳажб бир шахс сабабидан бўлади. Бу киши меросга ҳажб бўлувчи одамдан кўра ҳақлироқ бўлиб, қолганларни меросдан тўсиб қўяди. Ушбу иккинчи тур ҳам ўз навбатида иккига бўлинади:

1. Ҳажби ҳирмон (мутлақ тўсилиш);

2. Ҳажби нуқсон (меросдаги улушнинг камайиши).

Ҳажби ҳирмон. Мерос олишга ҳаққи бўлса-да, мутлақ меросдан тўсилиб қолиш ҳажби ҳирмон дейилади. Масалан, ота борлиги учун бобо ҳажб бўлади, ўғилнинг ўғли ўғил борлиги сабабли меросдан тўсилади. Туғишган ака борлиги учун ота бир ака, она борлиги учун момо меросдан мутлақ маҳрум бўлади. Буларнинг тафсилотига кейинроқ тўхталамиз.

Ҳажби нуқсон. Мерос олишга ҳаққи бўлса-да, бошқа одам борлиги учун фарз улушининг кўпи эмас, балки камроқ қисмини олишга ҳажби нуқсон дейилади. Меросхўр фаръ борлиги учун она учдан бирни олиш ўрнига олтидан бирни олади. Эр ўртада фарзанд борлиги сабабли яримдан ҳажб бўлиб, тўртдан бирни олади. Хотин ҳам фарзанд борлиги сабабли тўртдан бирдан тўсилиб, саккиздан бирни олади.

Матнларда «ҳажб» калимасининг ўзи келса, ҳажби ҳирмон тушунилади. Ҳажби нуқсон эса ҳар доим «ҳажби нуқсон» деб қайдлаб келтирилади.

Ҳажби ҳирмон бўлмайдиган меросхўрлар. Қуйидаги олти киши ҳеч қачон ҳажби ҳирмон туфайли ҳажб бўлмайди, улар ҳар доим мерос олади:

1. Сулбий ўғил;

2. Сулбий қиз;

3. Ота;

4. Она;

5. Эр;

6. Хотин.

Булардан қайси бири бор бўлса, тарикадан албатта улуш олади. Мерос уламолари буларни қисқагина қилиб, «Ўғил-қиз, ота-она, эр-хотин», деб аташади. Бу олти қариндош ҳеч қачон ҳажби ҳирмонга учрамайди.

«Ислом шариатида мерос илми» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5163-рақамли ҳамда 2022 йил 27 сентябрдаги 03-07/7348-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Али Собуний
Таржимон
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Мафқуд, сўзи луғатда зое маъносида бўлиб, .бир нарсани мафқуд қилдим, деса, .уни йўқ қилдим, ёки .йўқотдим, деган маъно тушунилади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат давоми...

924 15:58 / 23 январь
Савол Нима учун эркакнинг улуши аёл киши улушининг икки баробарига тенг Жавоб Баъзилар гоҳида .Аёл киши эркакдан кўра заифроқ ва молга муҳтожроқ бўлатуриб, нима давоми...

1811 16:03 / 26.01.2024
Радд тўрт турга бўлинади. Ушбу тўрт турнинг ҳар бирида ўзига хос ечим мавжуддир. Улар қуйидагилар 1. Меросхўрлар бир хил фарз эгаси бўлиб, эрхотиндан бирортаси давоми...

1147 15:12 / 21.06.2025
Ушбу масала Бану Акдар қабиласидан бўлган бир аёл билан воқе бўлган. Шунинг учун у .акдария масаласи, деб аталади. Яна баъзилар .Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг давоми...

1453 18:45 / 27.04.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021