1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Уламолар кенгаши йиғилиши ўтказилди

20:45 / 12.12.2024 1498 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 12 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида Уламолар Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар бош имом-хатиблари, тажрибали уламолар ва диний таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди.

Қуръон тиловати билан бошланган мажлисда 2024 йилги иш фаолият натижалари ва келгусидаги режалар таҳлил қилинди. Шунингдек, Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан тақдим этилган маълумотномалар муҳокама этилди.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари йиғилишда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган диний-маърифий ислоҳотлар, янги очилган масжид-мадрасалар ва қайта қурилган жомелар, Фатво маркази савол-жавоблари, мадрасаларлар илмий салоҳиятини такомиллаштириш, имом-хатиблар касб-маҳоратини ошириш ва эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатиш ишлари тўғрисида ахборот бердилар.

Йиғилишда тизимдаги соҳа ходимларининг лавозим йўриқномалари, ҳужжат юритиши, меҳнат қонунчилиги, молия-хўжалик ва устав фаолиятига оид хато-камчиликлари танқид қилинди. Шунингдек, белгиланган тартиб-қоидаларга риоя этмаганларга тегишли чоралар кўрилгани айтилди.

Муфтий ҳазратлари юртимиз аҳолиси ҳуқуқий давлат ва қонун устувор бўлган жамиятда истиқомат қилишини таъкидлаш баробарида соҳа ходимларига бундай дедилар: “Жамиятда ким қандай мартаба ва мақомда бўлишидан қатъи назар қонун-қоидаларга амал қилиши шарт. Қонунга итоат – раҳбарга итоат, бу эса динимиз талабидир”. 

Мажлисда имом-хатиблар фаолиятини ривожлантириш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш ва бугунги давр талабларига жавоб бериш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш каби вазифалар топширилди. 

Шунингдек, имом-хатиблар масъулиятини ошириш ва меҳнат фаолиятини таҳлил қилиш учун СPI баҳолаш мезонини жорий этиш, келгусида имом-хатибларни рағбатлантириш, лавозимини кўтариш ёки таъсир чораларини кўришда мазкур тизим асос бўлиши қайд этилди.  

Йиғилиш якунида тегишли қарорлар қабул қилинди.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 28 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Вақфrdquo хайрия жамоат фонди томонидан Илмга эътибор ndash келажакка эътиборrdquo номли олий таълим давоми...

2354 14:25 / 28.11.2018
Бугун 27 декабрь куни .Hilolnashr, нашриётматбааси жамоаси ва юртимиз мусулмонлари учун яна бир хурсандчилик куни бўлди. Гап шундаки, бугун нашриётимизда Қуръони карим давоми...

2392 16:47 / 27.12.2019
Мақола мавжув эмас

7126 05:00 / 11.03.2017
Покистон Дин ишлари раҳбари Исломий банк тизмида фоиз олишнинг мумкин эмаслигини маълум қилиб, Покистон банкларида ҳам худди шундай тартибда фаолият йўлга давоми...

3004 15:13 / 28.11.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021