1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Абу Райҳон Берунийнинг XII асрга оид қўлёзмаси топилди

07:30 / 15.12.2024 1412 pdf Ўқиш режими + -

Малайзиянинг Халқаро Ислом тафаккури ва цивилизацияси институти ҳузуридаги Ислом цивилизацияси кутубхонасидан Абу Райҳон Берунийнинг “Ат-Тафҳим” асарининг тўққиз асрлик ва Абулқосим Фирдавсий қаламига мансуб “Шоҳнома” асарининг салкам олти асрлик қўлёзмалари топилди.

Бу ҳақда Куала-Лумпур шаҳрида “Россия – Ислом олами” стратегик қарашлар гуруҳи ташаббуси билан “Шаклланаётган кўпқутблилик даврида Россия ва Ислом олами муносабатлари” мавзусида халқаро анжуманда иштирок этиб қайтган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директор ўринбосари Фирдавс Ҳалимов маълум қилди.

– Биз Ўзбекистоннинг Малайзиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Каромидин Гадоев билан Куала-Лумпурдаги Ислом цивилизацияси кутубхонасига бордик, – дейди Фирдавс Ҳалимов. – Бу ерда бевосита Ўзбекистон маданий меросига оид қўлёзмалар ҳам борлигига амин бўлдик. Қўлёзмалардан бири, аллома Абу Райҳон Беруний қаламига мансуб бўлган “Ат-Тафҳим“ асаридир. Форс тилидаги, само жисмларини ўрганиш масалаларига бағишланган бу асар 1197 йилда кўчирилган.

Иккинчи қўлёзма Абулқосим Фирдавсийнинг “Шоҳнома“ асарининг ўрта асрларда кўчирилган қўлёзмасидир. Қўлёзма настаълиқ хатида темурийлар китобат санъатига хос услубда кўчирилган бўлиб, ундан 29 та миниатюра ўрин олган. Ушбу миниатюраларда Камолиддин Беҳзод мактабига хос унсурлар кўзга ташланади.

Мазкур қўлёзмалар қаерда ва ким томонидан кўчирилгани ҳозирча номаълум. Маълум қилинишича, улар ўн йилча илгари Нидерландияда ўтказилган аукцион савдоси орқали сотиб олиниб, Малайзияга келтирилган.

Кутубхона раҳбарияти мазкур қўлёзмаларнинг нусхаларини Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази фондига топширишларини маълум қилди.

Н.Усмонова, ЎзА

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Асрлар давомида халқимизга хос меҳроқибат, хайрсаховат каби эзгу умуминсоний қадриятларни намоён этиб келаётган Қурбон ҳайити жонажон Ватанимизда ўзаро давоми...

2925 15:56 / 19.06.2023
Янги Зелландия пойтахти Веллингтондаги марказий кутубхона шаҳарнинг ҳужжатлаштириш архив марказига кўчирилади. Бу ҳақда Newsie ахборот портали ва IQNA хабар беради. давоми...

2698 15:05 / 24.06.2019
Диққат янги нашрДунёда ўзининг ўтмишини ўрганмайдиган халқ йўқлиги, тарихнинг шавкатли саҳифаларини, оловли онларини бугунги ва келажак авлодларга ибратнамуна давоми...

5068 20:18 / 09.07.2018
Баҳоуддин Нақшбанд илмийтадқиқот маркази билан Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази ўртасида ўзаро ҳамкорликка оид меморандум имзоланди. Ушбу ҳужжат давоми...

655 18:09 / 21.10.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021