1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Қалбда дард бўлса...

14:02 / 16.12.2024 3072 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мен падари бузрукворим раҳматуллоҳи алайҳдан эшитганман: «Шайх Абдулқодир Жийлоний раҳматуллоҳи алайҳнинг бир ўғиллари бор эди. Уни ҳазрат қаергадир илм таҳсил қилиш учун юбордилар. У олим бўлиб қайтди. Шайх Абдулқодир Жийлоний раҳматуллоҳи алайҳнинг хос мажлислари бўлар эди. Мажлисга ҳазратга яқин кишилар келарди. Ҳазрат уларга насиҳат қилиб турардилар. Ўғиллари келганида, ҳазрат унга, биродар, сен буткул янги илм ҳосил қилиб келгансан, бугун уларга сен ваъз қил, дедилар. У жудаям тетик эди. Ҳазратнинг таклифини бажонудил қабул қилди. Мажлис бошланди. У ваъз айтди. Одамлар тинглайвердилар, тинглайвердилар. Лекин таъсирланмадилар. Оддий бир олимнинг гапини эшитдилар. Шундан кейин ҳазрат ташриф буюрдилар ва ўтириб, бор-йўғи шундай бир жумла айтдилар: «Биродар, биз бугун рўза тутишни ирода қилгандик. Кечаси саҳарликда ичамиз деб сут ҳам сақлаб қўйган эдик. Лекин тақдирни қарангки, мушук сутни ичиб кетди ва биз рўза тута олмадик».

Бор-йўғи шу гапни айтдилар. Ҳамма йиғлай бошлади. Гаплари қаттиқ таъсир қилди, мажлис аҳли ҳўнг-ҳўнг йиғлади. Кейин ҳазрат ўғилларига шундай дедилар: «Қара, сен соатлаб ваъз қилдинг. Уларга ҳеч нарса қилмади. Мен бор-йўғи бир оғиз гапирдим, одамларнинг қалбларига катта таъсир этди. Сен илм ўрганиб келдинг. Лекин энди қалб дардини пайдо қил, қалбингни Аллоҳга қайтаришга (яъни боғлашга) ҳаракат қил. Кейин сенинг бир сўзинг, хоҳу фасоҳатли, балоғатли бўлсин-бўлмасин, чала-чулпа бўлсин фарқи йўқ, одамларнинг қалбларига кўп таъсир қилади».

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/ 2234-рақамли ва 2023 йил 23 мартдаги 03-07/ 1912-рақамли хулосалари асосида чоп этилди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Одатда бировга зарари тегмайдиган одамларга нисбатан .Чумолига ҳам озор бермайди, иборасини қўллаймиз. Нима учун шундай Бир ўйлаб кўрганмизми Бошқа митти давоми...

10064 11:00 / 10.11.2020
Кўпчилигимиз эртаю кеч дуо қилишимизга қарамай, нега Аллоҳ таоло дуоларимизни ижобат қилмаяпти Ваҳоланки, саййидимиз Юнус алайҳиссалом ҳутнинг қорнида туриб дуо давоми...

77897 09:28 / 03.07.2018
Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Сафо тепалиги яқинида ўтирган эдилар. Олдиларидан Исломга қарши ўз адовати ила машҳур бўлган Абу Жаҳл ўтиб қолиб, давоми...

5003 18:02 / 21.12.2017
Қандай қилиб арабларни яхши кўрмаймиз, ахир улардан саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али розияллоҳу анҳумлар чиққан давоми...

2380 21:00 / 10.11.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021