1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом адабиёти

Кўрдим

17:46 / 17.12.2024 2200 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўрдим, кўрдим дунёни

Ҳамиша бир кам кўрдим.

Яхшини армон бирла

Ёмонни бекам кўрдим.

 

Бағри бутунларни бут,

Ёлғизни ғариб кўрдим.

Бирда нодон, ножинсни

Майдонда ғолиб кўрдим.

 

Ҳақларни мудом бирдай

Ялқовни ёрти кўрдим.

Кўнгли очиқ зотларни

Ҳотамдан ортиқ кўрдим.

 

Бирларни аро йўлда,

Бирни армонли кўрдим.

Бирда мунофиқларни

Давру давронли кўрдим.

 

Бирларни дунёпараст,

Бирни иймонли кўрдим.

Нопокни шод, донони

Юраги қонли кўрдим.

 

Бирларни беэътиқод,

Бирларни риё кўрдим.

Бирларни ўз элига

Тамом маҳлиё кўрдим.

 

Бирда кўриб ўкиндим

Оёқни бош ўрнида.

Лаъл ўрнида сополни,

Гавҳарни тош ўрнида.

 

Воажаб, бирда кўрдим

Қулни хоқон ўрнида,

Бирда кўрдим лолани

Бир қатра қон ўрнида.

 

Бирда кўриб лол қолдим

Дарёни сой ўрнида.

Қуёш ўрнида юлдуз,

Юлдузни ой ўрнида.

 

Тўра Сулаймон
«Ҳилол» журнали 4(61) сон

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуғофур Собир Мирзонинг Инсонномаrdquo достони ҳақида Тан олиш керак Инсонномаrdquo бугунги адабий жараёндаги гўзал бир кашфиёт бўлди. Унутилаёзган услуб давоми...

8928 05:00 / 07.03.2017
Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода Заҳириддин давоми...

17119 08:00 / 14.02.2025
Тўғри сўз ҳам гоҳо мисли ўқ,Теккан жойга ботади, болам.Иззатингдан аъло бойлик йўқ,Ибратингдан аълороқ гул ҳам. Чеҳрангга ким боқса ногоҳон,Истарангдан юзи давоми...

1914 14:54 / 11.01.2024
Аллоҳ бизни тупроқдан, Гўзал қилиб яратган. Омон борки жону тан, Яхшилик қил, яхшилик Ўн саккиз минг бу олам, Ичра улуғ зот одам Бўлганимиз учун ҳам, Яхшилик қил, давоми...

1746 11:50 / 17.07.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021