1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Подшоҳ Салмон кўмак ва хайрия ишлари маркази делегацияси «Вақф»да

14:56 / 20.12.2024 1205 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фонди раҳбарияти Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Подшоҳ Салмон кўмак ва хайрия ишлари маркази делегациясини қабул қилди.

Унда марказ ходимлари Носир Ас-Субаий ва Юсуф Абдуллоҳ, фонд бошқаруви раҳбари Исохон Абдуллаев, раҳбар ўринбосари Жаҳонгир Саламов ва халқаро алоқаларни ривожлантириш бўйича мутахассис Миржалол Қосимов иштирок этди.

Учрашув давомида И.Абдуллаев меҳмонларга фонднинг бугунги кунда олиб бораётган ишлари, унинг имкониятлари ва тасарруфидаги мулклар ҳамда амалга оширилаётган хайрия ишлари ҳақида таништириб ўтди. Ҳазрати Имом мажмуасида сақланаётган, «Вақф» хайрия жамоат фонди тасарруфида бўлган «Усмон Мусҳафи» ҳақида гапириб, унинг тарихий аҳамиятига тўхталиб ўтди. Меҳмонлар катта қизиқиш билдириб, Мусҳафи шарифни кўриш учун Ҳазрати Имом мажмуасига боришини таъкидлади.

Ўз навбатида Носир Ас-Субаий Подшоҳ Салмон маркази ҳозирда 20 дан ортиқ давлатлар билан фаол хайрия ишларини амалга ошириб келаётганини таъкидлаб, Ўзбекистон билан ҳам бу йўналишда ҳамкорлик ўрнатилишидан умидвор эканлигини қайд этиб ўтди. Хусусан, «Вақф» билан ҳамкорлик доирасида асосан озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш марказ томонидан режалаштирилганлигини айтиб ўтди. Шунингдек, меҳмонлар «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан тақдим этилган ногиронларни қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатиш, илмга кўмак, қудуқ қазиб аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, қўлёзмаларни ўрганиш ва тадқиқ этиш каби лойиҳалар билан танишиб, мазкур йўналишларда ҳам ҳамкорликни йўлга қўйиш истагини билдирди.

Ташриф давомида меҳмонлар фонд базасида ҳам бўлишиб, хайрия юклари, озиқ-овқат маҳсулотларининг сақланиши, тарқатилиш жараёнини ҳам кўздан кечиришди.

Манба
“ВАҚФ” хайрия жамоат фонди
Мавзуга оид мақолалар
Юртимизда кўп йиллар мобайнида диниймаърифий соҳада хизмат қилиб, ҳозирда .Кўкалдош, ўрта махсус ислом билим юртининг мудири бўлиб фаолият юритаётган, устоз давоми...

2131 16:52 / 10.07.2023
Тегишли қонун лойиҳаси Дания ҳукумати томонидан парламентга тақдим этилади. Дания ҳукумати жамоат жойларида Қуръон ва бошқа диний битикларни ёқишни тақиқловчи давоми...

1774 08:25 / 27.08.2023
Профессионал бокс афсонаси Майк Тайсон ҳамда америкалик таниқли реперт DJ Холид Умра зиёратини адо этаётганлари ҳақида ўзларининг instagram саҳифаларида қисқача давоми...

2365 15:09 / 17.12.2022
Жорий йилнинг 8 апрель куни АҚШдаги АлБухорий Ислом марказида .Fundraising, хайрия тадбири бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудири давоми...

2156 15:10 / 10.04.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021