1447 йил 19 зулқаъда | 2026 йил 06 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мино, Арафот ва Муздалифада ҳожиларга хизмат кўрсатиш сифати янада яхшиланади

19:38 / 15.01.2025 1355 pdf Ўқиш режими + -

“Ҳаж – 2025” мавсуми зиёратчилари тоат-ибодатларини қулай шароитларда бажаришларини таъминлаш мақсадида Саудия Арабистони сафарида бўлиб турган Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, “Ҳаж” ва “Умра” ишлари бўйича атташе Шуҳрат Амоний мутасадди идоралар билан музокаралар ўтказишмоқда. 

Хусусан, муборак масканлар – Мино, Арафот ва Муздалифа водийларида муносиб шарт-шароитлар ҳозирлаш юзасидан мазкур ҳудудларда турар жой, транспорт, озиқ-овқат таъминоти билан шуғулланадиган “Тавофа” муассасаси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. 

Мулоқотда ҳар бир ҳожи учун
 Мино водийсида етарли ўрин билан таъминлаш, Арафот ҳудудидаги чодирларни иссиқ ўтказмайдиган замонавий сендвич панеллар билан ўрашни охирига етказиш, уларда “Sofa bed” (ёстиқ ва тўшак), “Martaba” (тўшак), совуткич сингари қулайликлар қилиш, коммунал хизматларни яхшилаш, уч маҳал иссиқ овқат ва мунтазам чой-салқин ичимликлар билан таъминлашга урғу қаратилди. Шунингдек, Муздалифа ҳудудида етарли миқдордаги гилам-полослар ва сув билан таъминлаш қўшимча қилинди. 

Айниқса, ҳожиларнинг муқаддас маконларда вақтларини ғанимат билиб,
 доимо тоату ибодатда бўлишлари учун таниқли уламоларнинг суҳбатлари, машҳур қориларнинг қироатларини барчага етказиш учун микрафон ва овоз кучайтиргичларни етарли даражада ташкил этишга эътибор қаратилди. 

Соҳа раҳбарлари томонидан Дин ишлари бўйича қўмита Зиёрат туризмини ривожлантириш бўлими бошлиғи Бобомурод Рустамов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги "Ҳаж ва Умра" маркази раҳбари Зиёуддин Мақсудовга мазкур хизмат кўрсатиш йўналишларини янада синчковлик билан ўрганиш ва якуний маълумотларни тақдим этиш юзасидан кўрсатма берилди.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 1 май куни Озарбайжоннинг Боку шаҳрида Тинчлик ва глобал хавфсизлик йўлидаги мулоқотrdquo мавзусида Бутунжаҳон маданиятлараро мулоқотининг VI форуми ўз давоми...

1520 18:58 / 01.05.2024
2023 йил 20 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига 2023ndash2024 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжат қабул давоми...

2020 18:39 / 21.07.2023
Буюк Британиянинг Мидленд штатидан бўлган Адам Муҳаммад Вулверхэмптондан Макка шаҳрига пиёда йўл олди. У ёлғиз 4000 километр масофа босиб, муқаддас шаҳарга етиб давоми...

2425 11:16 / 18.08.2021
Юртимиз уламолари томонидан ташкил этилган тарғибот ташрифлари халқимизнинг хурсандчилигига бениҳоя сабаб бўлмоқда.Хусусан, жорий йилнинг 28 июль куни Шўрчи давоми...

1647 16:00 / 29.07.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021