1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Ёмон хаёлларнинг муолажаси

13:15 / 02.02.2025 2792 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хаёл ва васвасаларни муолажа қиламан десангиз, уларга эътибор қаратманг. Эътибор қилмасангиз, инша Аллоҳ, бу хаёллар ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетади. Балки ишингизга диққат қилинг, намозга турсангиз, бутун диққатингизни намозга қаратинг.

Ҳакимул уммат, Мавлоно Ашраф Али Таҳонавий қуддиса сирруҳу бир мавъизаларида шу нозик нуқтани очиб берганлар: «Намоз – талаб қилинган ва буюрилган амал. Агар намоздалигингизда беихтиёр бошқа хаёллар келаётган бўлса, у сабабли намозингизнинг қадрини пасайтирманг. Намозхонлар кўпинча шундай савол беради: «биз намоз ўқиймиз, лекин маза ва лаззат топмаймиз» ёки «олдин жуда маза қилиб намоз ўқир эдим, энди ўша маза ва лаззат тугаб қолгандек».

Бу гапларнинг жавоби шуки, эй биродар, намоз сизга фақат маза ва лаззат бериши учун фарз қилинмаган. Балки бу амал Аллоҳ таолога ибодатдир, бандалик-қулликнинг бир кўринишидир. Мабодо, намозда маза ва лаззат келса, у ҳолда бу ҳолат Аллоҳ таолонинг бир неъматидир. Агар намозда маза ва лаззат келмаса, унинг сабабидан намозга заррача нуқсон етмайди. Агар сиз намознинг арконлари ва шартлари ҳамда одобларини тўла-тўкис адо этаётган ва суннатга мувофиқ бажараётган бўлсангиз, у ҳолда агар бутун умр маза ва лаззат келмаса ҳам, бунда сизнинг айбингиз йўқ. Ибодат чоғи маза ва лаззат келса ҳам, келмаса ҳам намоз ўқишингиз керак».

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/ 2234-рақамли ва 2023 йил 23 мартдаги 03-07/ 1912-рақамли хулосалари асосида чоп этилди.

 

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳодан Пайғамбар алайҳиссаломнинг кечасилик намозлари ҳақида сўрашганида шундай дедилар .Жаноби Расули акрам соллаллоҳу алайҳи давоми...

8728 11:45 / 02.09.2018
Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам .Нафл намозни уйингизда ўқингиз. Албатта, кишининг энг яхши намози давоми...

8092 05:00 / 31.12.2016
Ёз ойларида одамлар енгил кийимларда намоз ўқишга ўтадилар. Ҳар хил енги, етаги калта кийимлар кийилади. Айрим намозхонлар сажда қилганларида орқаси, кети давоми...

11246 05:00 / 09.01.2017
Масжид шундай мўътабар маскандирки, эвазига жаннатда қасрлар бино бўладиган табаррук манзилдир. Шунинг учун динимизда масжидларга оид махсус одоблар, ҳуқуқ ва давоми...

9956 16:36 / 02.12.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021