1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Аллоҳ истиғфор айтганларнинг гуноҳини кечиради

19:00 / 11.02.2025 1918 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ

«Албатта, Аллоҳ учтанинг биридир», деганлар батаҳқиқ, кофир бўлдилар. Ягона Илоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! Агар айтаётганларидан қайтмасалар, улардан куфр келтирганларини албатта аламли азоб тутадир» (Моида сураси, 73-оят).

Насроний динидагиларнинг мантиқсиз, ўзлари ўйлаб чиқарган, ҳақиқий диний таълимотни бузиб кўрсатадиган ақийдаларидан бири ушбу оятда муҳокама қилинмоқда. Улар: «Аллоҳнинг табиати бир-бирига тенг учта кўринишдан – Ота худо, ўғил худо ва Муқаддас руҳдан иборатдир. Ўғил худо, яъни Ийсо воситаси ила бутун махлуқот Ота худога улашади. Шу билан бирга, ўзларини тавҳид ақийдасида эканларини даъво қиладилар.

Худди мана шу мантиқсизлик қадимдан насоролар ўртасида турли келишмовчиликларни келтириб чиқарган. Ҳозирги кунда одамларнинг масиҳий динидан четланишида ҳам худди шу сабаб бор. Бир оз ақлини ишлатган одам бу сафсатани мутлақо қабул қила олмайди. Чунки соғлом ақл далолат қилган нарса:

«Ягона Илоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ!»

Бундан бошқа гапни айтиб, бузуқ эътиқод қилиб юрганлар ботил фикрларидан қайтмоқлари лозим:

«Агар айтаётганларидан қайтмасалар, улардан куфр келтирганларини албатта аламли азоб тутадир».

Бу муқаррар нарса. Бўлажак аламли азобдан ҳамма тириклик пайтида қутулиб олиши мумкин. Бунинг учун:

ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ

«Аллоҳга тавба қилиб, Ундан мағфират сўрамайдиларми?! Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир» (Моида сураси, 74-оят).

У Зот тавба қилганларнинг тавбасини қабул этади. У Зот истиғфор айтганларнинг гуноҳини кечиради.

Фурсат ўтмасдан аввал, бузуқ ақийдаларидан қайтиб, тавба қилсинлар, тўғри ақийда бўлмиш Ислом ақийдасига ишонсинлар ва ўтган гуноҳларини кечишини сўраб, Аллоҳга истиғфор айтсинлар.

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Албатта, иймон келтирганлар, яҳудий бўлганлар, собиийлар ва насоролардан кимки Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса ва солиҳ амал қилса, уларга давоми...

2003 19:00 / 14.01.2025
.Билингки, албатта, Аллоҳ иқоби шиддатлидир ва албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир, Моида сураси, 98оят. Ҳалолҳаром ҳақидаги оятлардан сўнг бу давоми...

1089 19:00 / 20.05.2025
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Ва сенга Китобни ҳақ ила, ўзидан олдинги барча китобни тасдиқловчи ва уларнинг устидан назорат давоми...

1794 19:00 / 08.10.2024
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади Сендан етимлар ҳақида сўрарлар. Айт .Уларга ислоҳ қилиш яхшидир,. Агар уларнинг молларини давоми...

6803 13:45 / 24.10.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021