1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қуръони Каримнинг ўзбек тилидаги тўртта таржимаси топилди

16:06 / 08.02.2025 1954 pdf Ўқиш режими + -

Тарихда буюк ҳукмдорлар Қуръони Карим қўлёзмаларини нафақат кўчиртириш, балки унинг маъносини англашга ҳам алоҳида эътибор қаратишган. Сомонийлар давридан бошлаб, баъзи қўлёзмаларда сатр ости таржималари ҳам яратилган. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази мутахассислари ана шундай таржималарни ўрганмоқда.

Ҳозиргача Сомонийлар, Қорахонийлар, Ғазнавийлар, Салжуқийлар, Хоразмшоҳлар ва Темурийлар даврига оид туркий таржимали Қуръон қўлёзмалари аниқланди. Яқинда озарбайжонлик мутахассислар эски ўзбек тилида битилган яна тўртта Қуръон таржимаси ҳақида маълумот беришди.
Улардан бири Муҳаммад ибн Шайх Юсуф ал-Оборий томонидан кўчирилган бўлиб, Темурийлар даврига тегишлилиги аниқланган. Бу қўлёзма Эрондаги Машҳад шаҳрида жойлашган Остонаи Қудси Ризавий марказий кутубхонасида сақланмоқда.

XVII асрга оид яна бир Қуръон қўлёзмаси Шайбонийлар даврига тегишли деб тахмин қилинмоқда. Бу нодир қўлёзма ҳозирда Иорданиядаги «Ислом билимлари» жамғармаси фондида сақланмоқда. Эски ўзбек тилидаги учинчи қўлёзма эса Сафавийлар ёки Шайбонийлар даврига оид бўлиши мумкин. Ушбу таржимада туркий тилнинг ўғуз лаҳжаси унсурлари ҳам учрайди.

Тўртинчи қўлёзма ҳам худди шу шаклдаги таржимани ўз ичига олган бўлиб, Али Шайх Фазлуллоҳ томонидан XVI асрда кўчирилган. У ҳам Эронда сақланмоқда. Тадқиқотчилар ушбу қўлёзмаларни кенг ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

Манба: uzdiplomat.uz

 

 

Мавзуга оид мақолалар
2025 йил 29 июлдан Мадинаи Мунавварада китоб кўргазмасининг 4даври бошланди. Бу ҳақда asharq.com сайти хабар берди. Кўргазма .Адаб, нашр ва таржима, қўмитаси томонидан давоми...

767 15:30 / 02.08.2025
Миср давлатида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудирлари Муҳаммад Аюбхон домла Ҳомидов ва Камолиддин Маҳкамов давоми...

2972 15:00 / 28.01.2019
Қуддус ва Фаластин муфтийси 2015 йилда Қуръони Каримнинг нуқсонли нусхаси чоп этилган ҳудудларда тарқатмаслик кераклиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда iqna.ir нашри давоми...

2169 11:00 / 16.06.2021
Рамазон ойи муносабати билан айни дамда бир қатор устозлар ва ҳофизи Қуръонлар Канада ва Америка Қўшма Штатларида бўлиб туришибди. Уламолар АҚШ ва Канададаги давоми...

1729 10:00 / 06.04.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021