1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Сафга тизилгандан кейин ўқиладиган дуо

09:15 / 18.02.2025 2069 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши намозга келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни бошлаган эдилар. У киши сафга турганидан кейин:

اللهُمَّ آتِنِي أَفْضَلَ مَا تُؤْتِي عِبَادَكَ الصَّالِحِينَ

«Аллоҳумма атиний афзола ма туътий ъибадакас солиҳийн» (Эй Раббим, менга солиҳ бандаларингга берадиган нарсаларингнинг энг афзалини бер), деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатганларидан сўнг: «Ҳозирги гапирган ким?» дедилар. Ҳалиги киши: «Мен, эй Расулуллоҳ», деб жавоб берди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Отинг ўлдирилиб, ўзинг Аллоҳ йўлида шаҳид бўласан», дедилар.

Насаий ва Ибн Сунний ривоятлари.

Бухорий ҳам тарих китобларида Муҳаммад ибн Муслимнинг таржимаи ҳолида шу ривоятни келтирганлар.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни саҳобаларига .Юз марта давоми...

668 17:32 / 22.10.2025
. . Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга .Мен сенга, агар сен мағфират қилинган давоми...

1681 04:12 / 25.09.2025
Ибн Суннийнинг китобларида ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васалламга ким туш кўрдим, деса .Хойрон роайта ва хойрон йакун, Яхшисини кўрдинг, яхши бўлади, давоми...

2188 14:05 / 17.07.2023
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қачон сизлардан бирингиз кечаси тўшагидан туриб, сўнг унга қайтса, уни давоми...

1685 09:31 / 27.04.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021