1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«II Халқаро Ислом Санъати Биенналеси» Жидда шаҳрида ўтказилмоқда

12:23 / 20.02.2025 1075 pdf Ўқиш режими + -

2025 йилнинг 25 январидан бошлаб Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида «II Халқаро Ислом санъати биенналеси» кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Нуфузли кўргазмада бутун дунёдан исломий мерос, нодир қўлёзмалар, ҳаттотлик ва наққошлик ижодлари, қадимий тангалар, либослар ва бошқа ноёб экспонатлар намойиш этилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонаси фондида сақланаётган Катта Лангар Қуръонининг икки саҳифаси ҳам ушбу кўргазмага қўйилган. Мазкур экспонатни намойиш этиш ташаббуси Ўзбекистондаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан илгари сурилди.

Кўргазмадаги иштирок ва унга тайёргарлик жараёни бир неча босқичда амалга оширилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Диний идора кутубхонаси фондида сақланаётган Катта Лангар Қуръонини шахсан кўздан кечириб, унинг ҳимояси, келажак авлодга етказилиши ва халқаро кўргазмаларда муносиб тақдим этилиши борасида муҳим кўрсатмалар бердилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Кутубхона бўлими мудири Камолиддин Маҳкамов Жидда шаҳрига бориб, кўргазма махсус гуруҳи вакиллари ҳамда Франциянинг Лувр музейи реставратори билан ҳамкорликда Катта Лангар Қуръони саҳифаларини кўргазма залидаги махсус жиҳозга жойлаштирди.

Айтиш мумкинки, Катта Лангар Қуръони Ислом тамаддунининг ноёб дурдонаси бўлиб, унинг саҳифалари жаҳон илмий жамоатчилиги ва санъатшунослари томонидан катта қизиқиш билан ўрганилмоқда.

Халқаро Ислом санъати биенналеси дунё бўйлаб кўплаб таниқли санъатшунос, тарихчи ва илмий жамоатчилик вакилларини бирлаштирадиган йирик кўргазмалардан ҳисобланади. Унда Ўзбекистоннинг бебаҳо исломий мероси намойиш этилиши мамлакатимиз маданий-илмий меросини дунё ҳамжамиятига танитишда муҳим қадамлардан бири бўлди.

«II Халқаро Ислом санъати биенналеси» кўргазмаси 25 май санасига қадар давом этади.

 

Мавзуга оид мақолалар
Мадинада қуёш энергиясида ишлайдиган shuttle автобус тармоғи ишга туширилади. Бу лойиҳа зиёратчилар учун қулайлик яратиш, тирбандликни камайтириш ва ҳаракатни давоми...

1205 16:17 / 25.02.2025
Муҳаррам ойининг илк кунида, илк жумасида юртимизда Қуръони Каримга катта хизмат қилиб келаётган, қадим Мовароуннаҳр диёридаги Қуръон таълими анъанасининг давоми...

10933 09:37 / 23.09.2017
Бугун, 27 август куни Бишкек шаҳридаги халқаро тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар Қирғизистон мусулмонлари диний идораси давоми...

1578 18:04 / 27.08.2023
2010 йилдан бошлаб АҚШдаги масжидлар тўғрисидаги янги ҳисобот мамлакатнинг энг таниқли мусулмон фуқаролик ҳуқуқлари ва адвокатлик ташкилоти CAIR АмерикаИслом давоми...

2751 11:23 / 10.06.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021