1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий Нуриддин Холиқназар: Дунёвийлик даҳрийлик эмас, динийлик дунёвийликка зид келмайди!

17:48 / 27.02.2025 1158 pdf Ўқиш режими + -

Қадимий Хива шаҳрида ўтказилган Конфессиялар ишлари кенгашининг янгича форматдаги йиғилиши долзарб мавзулар муҳокамаси ва қизғин фикр-мулоҳазаларга бой бўлди.

Сўзга чиққан нотиқлар давлатимиз раҳбари бошчилигида виждон ва эътиқод эркинлиги, диний бағрикенглик, миллатлараро тотувликни таъминлаш, турли конфессиялар ўртасида ҳамжиҳатликни янада яхшилаш, бағрикенглик ғояларини тарғиб этиш борасида олиб борилаётган ишларни эътироф этдилар.

Кун тартибида бугунги янгиланишлар замирида Асосий қонунимиз ва унга асосланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг аҳамияти борасида ҳам тўхталинди. Жумладан, яқинда парламентимиз томонидан "Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати Концепцияси" қабул қилиниши, ҳужжат Президентимиз томонларидан имзоланиши муҳим воқеа эканига урғу қаратдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари йиғилишда нутқ қилиб, халқимиз азалдан бағрикенглик ва меҳмондўстлик фазилатлари билан танилгани, диёримизда турли миллат ва элатлар аҳил-иноқ яшаши, динимиз ҳам бундай ҳамжиҳатликни қўллаб-қувватлаши, турли дин ва турфа миллат вакилларига ҳурмат билан муносабатда бўлишга чорлашини оят-ҳадислар ва тарихий воқеалар билан баён этдилар.

Шунингдек, муфтий ҳазратлари мазкур концепция юртимизда эркинлик, тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик мустаҳкамланишига хизмат қилишига эътибор қаратиш баробарида дунёвийлик даҳрийлик эмас, динийлик дунёвийликка зид келмайди, деган иборани алоҳида таъкидладилар.

Сайёр йиғилиш якунлари юзасидан «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф муҳитни асраш ва «яшил» иқтисод» йилида амалга ошириш оид Давлат дастури» бўйича мурожаатнома қабул қилинди. Куннинг иккинчи қисмида, шаҳарнинг тарихий масканларига зиёрат уюштирилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Аввал хабар қилганимиздек, Самарқанд шаҳридаги Форумлар саройида .Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти ўтмиш ва бугун, мавзусида халқаро конференция давоми...

3023 16:08 / 05.03.2020
Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Парижда бўлиб ўтадиган Халқаро мусулмонлар форумида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Бу ҳақда давоми...

2541 08:30 / 10.12.2018
Саудия Арабистони Масжидул Ҳаром ва Масжидал Набавийни ривожлантириш учун 270 миллион долларлик Кидана компаниясига асос солди. Бу ҳақда theislamicinformation.com манбаси давоми...

2122 10:00 / 26.01.2021
Бугун юртимиз яна байрам оғушида. Мамлакатимиз ҳаётидаги унутилмас тарихий воқеа ndash Ўзбекистонимиз мустақилликка эришган куннинг ўттиз икки йиллигини давоми...

2477 05:40 / 01.09.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021