1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон халқига табрик

22:01 / 28.02.2025 1620 pdf Ўқиш режими + -

Қадрли ватандошлар!

Аввало, сиз, азизларни, юртимиздаги барча мўмин-мусулмонлар ва бутун халқимизни эзгулик, хайру саховат ва меҳр-оқибат ойи бўлган Рамазони шарифнинг кириб келиши билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Ушбу қутлуғ айёмда мана шундай мунаввар ойни эл-юртимиз билан биргаликда тинч ва осойишта муҳитда кутиб олаётганимиз учун Аллоҳ таолога беҳисоб шукроналар айтамиз.

Ҳозирги вақтда барча соҳа ва тармоқлардаги ислоҳотларимиз муқаддас ислом динининг одамийлик моҳиятига уйғун бўлган “Инсон қадри учун, инсон бахти учун” деган эзгу ғоя асосида амалга оширилаётганини кўплаб мисолларда кўриш мумкин.

Жумладан, ижтимоий ҳимоя тизими самарасини юксалтириш, беморлар, ногиронлиги бўлган, кекса ва ёрдамга муҳтож инсонларни, ёшлар ва хотин-қизларни, чет эллардаги фуқароларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, фарзандларимизнинг таълим-тарбиясига эътиборни кучайтириш, муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳларни обод қилишга қаратилган саъй-ҳаракатлар тобора кенгайиб бораётганини таъкидлаш лозим.

Бу борада бошлаган ишларимизни изчил давом эттириш, юртимиздаги тинч ва фаровон ҳаётни, миллатлар ва динлараро ҳамжиҳатлик муҳитини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш бундан буён ҳам доимо эътиборимиз марказида бўлади.

Пок ниятлар ижобат бўладиган ушбу қутлуғ ойда жаҳоннинг турли минтақаларидаги уруш-жанжаллар, низо ва адоватлар барҳам топиб, бутун дунёда тинчлик, ўзаро ҳурмат, бағрикенглик ва ҳамкорлик барқарор бўлишини чин дилдан сўраб, дуолар қиламиз.

Ер юзидаги барча мўмин-мусулмон биродарларимизни, дўст ва ҳамкорларимизни Рамазон ойининг бошланиши билан самимий қутлаб, уларнинг мамлакатлари ва халқларига осойишталик, равнақ ва фаровонлик тилаймиз.

Азиз ватандошлар!

Рамазони шарифни оила ва яқинлар даврасида катта хурсандчилик билан кутиб олаётган сиз муҳтарам юртдошларимни яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахту саодат, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

Ушбу муқаддас ойда қилинадиган ибодат ва дуолар, эҳсон ва амалларни Парвардигори олам ўз даргоҳида қабул этсин!

Халқимизнинг эзгу орзу-интилишлари рўёбга чиқсин!

Рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин!

Шавкат Мирзиёев,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муовия ибн Ҳакам асСуламий розияллоҳу анҳу айтадилар.Отаонам У Зотга фидо бўлсин У Зотдан олдин ҳам, кейин ҳам У Зотдан яхшироқ муаллимни кўрмадим. Аллоҳга давоми...

1765 09:30 / 01.10.2023
Саудияликлар бошқа мамлакатлардаги мусулмон дўстларини Саудия Aрабистонига келишга ва .шахсий ташриф визаси, асосида умра зиёратини адо этишга таклиф қилишлари давоми...

1670 12:00 / 25.07.2023
Бугун, 15 февраль куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръон ходими, воиз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид Кўкча даҳасидаги .Шайх Зайниддин, давоми...

1913 16:03 / 15.02.2022
2023 йил 5 декабрь куни масжидларда фаолият юритаётган имомдомлалар ўртасида .Йил имоми ndash 2023, кўрик танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Унда давоми...

1772 14:11 / 05.12.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021