1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Ҳасан Басрий ва насроний қўшни

05:00 / 11.03.2017 4070 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳасан Басрийнинг насроний қўшниси бор эди. Унинг ҳовлисида ҳожатхона бўлиб, у ўша ҳожатхонадан ер ости йўли қазиб қўйган эди. Ундан Ҳасан Басрийнинг ҳовлисига нажосат оқиб кирарди. Ҳасан Басрий ўша нажосат кирадиган жойга бир идиш қўйиб қўйди. Кечқурунлари тўлган идишни тўкиб, яна жойига қўйиб қўярди. Мана шу ҳол 20 йил давом этди. Бир куни Ҳасан Басрий касал бўлиб қолди. Насроний қўшни у кишини кўргани чиқди. Чиққач, ҳалиги идишга кўзи тушди ва буюк тобеиндан: “Менинг сизга бераётган бу азиятимга неча йилдан бери чидаб келяпсиз?” деб сўради. Ҳасан Басрий: “Йигирма йилдан бери” деб жавоб бердилар. Буни эшитган насроний қўшни шу заҳоти белидаги зуннорини ечиб ташлади ва исломни қабул қилди. 


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ йўқотаман деб ўйламаган нарсангни олиб қўйса, билгинки, яқинда топаман деб ўйламаган нарсангни беради.Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий

3494 08:30 / 06.10.2017
Вафотидан кейин ҳамма ҳам Аллоҳнинг ҳузурига боради. Аммо чинакам бахтли инсон ndash ҳаётлик давридаёқ Аллоҳнинг ҳузурига борган кишидир.

3558 09:50 / 26.01.2018
Аллоҳим Ким иффатни ният қилган бўлса, унга кўзни қувончга тўлдирадиган умр йўлдошини насиб қил

2104 11:07 / 28.11.2018
Рамазон ойининг фойдаларидан бири, нафсни жиловлашга одатлантириб, уни қўлга киритишда ёрдам беради.

3171 14:24 / 20.06.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021