1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Имом Мотуридийнинг буюк мероси жаҳонга танитилади

10:31 / 16.03.2025 1041 pdf Ўқиш режими + -

Имом Мотуридий ўзининг илмий мероси билан ислом илм-фани тараққиётига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккирлардан биридир. У асос солган мотуридийлик таълимоти ақидавий ечимлари, бағрикенглик ва мўътадиллик қарашлари билан мусулмон дунёсининг маънавий асосларидан бирига айланган. Шу маънода улуғ айём кунларида эълон қилинган Президентимизнинг "Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги қарори Имом Мотуридийнинг улкан меросини жаҳонга танитишда катта аҳамият касб этади. 
Таъкидлаш жоизки, буюк бобакалонимизнинг 1155 йиллик таваллуд санасини кенг нишонлаш нафақат илмий-маърифий аҳамиятга, балки Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги нуфузини янада оширишга хизмат қилади.
Президент қарорида Имом Мотуридийнинг илм-фанга қўшган ҳиссасини чуқур ўрганиш ва уни тарғиб этиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар белгилаб берилган. Хусусан, Ўзбекистон мусулмонлари идорасига мазкур меросни ўрганиш ва уни жамоатчиликка етказиш борасида бир қатор муҳим вазифалар юклатилган. Жумладан, имом-хатиблар ва диний таълим муассасалари талабалари ўртасида “Мотуридийлик таълимоти билимдони” танловини ўтказиш орқали ёш авлодга алломанинг таълимотлари ва илмий меросини етказиш назарда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатимиз бўйлаб Имом Мотуридийнинг таълимотига бағишланган давра суҳбатлари ва маърифий тадбирларни ташкил этишда фаол иштирок этади. Бу ташаббус нафақат юртдошларимизнинг диний-маърифий билимларини бойитишга, балки мотуридийлик таълимотининг жаҳон илмий доираларида кенг тарқалишига ҳисса қўшади.

Ҳомиджон домла Ишматбеков,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
раисининг биринчи ўринбосари

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
.Ливерпул, клуби жамоаси ҳужумчиси Садио Мане ўзининг туғилган шаҳри Бамбалида Сенегал касалхона қуриш учун 693 минг доллар 500000 фунт миқдорида хайрия қилди.Дакара давоми...

2158 13:20 / 01.07.2021
Бугун, 16 апрель куни фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилувчи .Исломга бағишланган умр, номли ҳужжатли давоми...

3339 14:28 / 16.04.2022
Бугун .ҲилолНашр, нашриётининг мажлислар залида .Китобхонлик мактаби, лойиҳасининг навбатдаги сони бўлиб ўтади. Унда Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларининг давоми...

1505 10:10 / 07.06.2022
Бугун, 30 апрель куни Самарқанд шаҳридаги .Hilton Samarkand Regency, меҳмонхонасида .Мотуридийлик ndash бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат .таълимоти, мавзусидаги халқаро давоми...

952 11:44 / 30.04.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021