1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қуръонни 12 соатда ёддан ўқиб хатм қилган талаба

17:10 / 17.03.2025 2493 pdf Ўқиш режими + -

Тошкент ислом институтининг 2 босқич қорияси Робияхон Музаффархонова 30 пора Қуръони Каримни бир кунда, 12 соат давомида ёддан ўқиб берди.



Қуръони Каримни ўқиш жараёнини «Қуръон илмлари» кафедраси ўқитувчилари Жаҳонгир қори Неъматов, Аҳмадхон қори Рашидов, Валихон қори Азимбоев, Абдулбосит қори Қобилов, Робия Нажмиддинова ва бошқа устоз ҳамда талабалар кузатиб бордилар.

Тошкент ислом институти ректори, тарих фанлари номзоди Уйғун домла Ғофуров мазкур натижани эътироф этиб, устозларга ғайрат ва шижоат тилади.

Қуръони Каримни 12 соатда ёддан ўқиб хатм қилган Робияхон Музаффархонова ноутбук ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

«Қуръон илмлари» кафедраси устозларининг меҳнати натижасида Тошкент Ислом институтида Қуръони каримни бир кунда тўлиқ ёддан ўқиб бериш анъанага айланди. Бугунги кунга қадар бундай ютуққа эришган қория талабалар сони 12 нафарга етди.

Шу вақтгача ушбу натижани қуйидаги қориялар қайд этган: Гулруҳ Кенжабек қизи, Робия Нажмиддинова, Фотима Абдуллаева, Ҳавасхон Акбарова, Сайдиллаева Назокат, Мираҳмадова Ҳуснора, Муҳамматханова Мухлиса, Қурбонова Хадича, Орифжонова Муҳсина, Амина Хўжаёр, Руқайя Юсуфий.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилда Тошкент Ислом институти тарихида илк бор Ихтиёр қори Абдураҳманов Қуръони каримни бир кунда, бир ўтиришда тўлиқ ёддан ўқиб берган.

Робияхон Нажмиддинова.

ТИИ Қуръон илмлари кафедраси ўқитувчиси.

Манба
oliymahad.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имомлик ndash шараф, масъулият, шу билан бирга, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саламнинг муборак касбларидир. Шу боис имом ҳар доим маърифатли, ўз устида давоми...

2253 17:38 / 28.08.2023
Жаганнат университети ЖУ давлат бошқаруви кафедраси ассистенти Риту Кунду 29 йил давомида қиёсий дин бўйича олиб борилган тадқиқотлардан сўнг Исломни қабул давоми...

2451 09:20 / 09.03.2021
Жорий йилнинг 12 октябрь куни Москва шаҳрида Мусулмонларга руҳий ёрдам бериш уюшмаси томонидан Ислом маданияти, илми ва маорифини қўллабқувватлаш Фонди кўмагида давоми...

2603 11:26 / 13.10.2018
Қишки таътил давомида Гарвард университетининг 30 нафар мусулмон талабалари учун Макка ва Мадина шаҳарларига саккиз кунлик саёҳат уюштирилди. Ҳодисанинг давоми...

3096 14:00 / 27.02.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021