1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Закот

Закот берувчида бўлиши лозим шартлар

10:29 / 25.03.2025 1789 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Мусулмон бўлиш.

2. Балоғатга етган бўлиш.

3. Оқил бўлиш.

4. Ҳур бўлиш.

1. Мусулмон бўлиш. Мусулмон бўлмаган одамга закот фарз бўлмайди. Мусулмон бўлмаган одамдан закот олинмаслиги закот исломий ибодат бўлганидандир. Худди намоз ўқиш ва рўза тутиш мусулмон бўлмаган одамдан талаб қилинмаганидек, ундан закот бериш ҳам талаб қилинмайди.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا؛ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ لِمُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ حِينَ بَعَثَهُ إِلَى الْيَمَنِ: «إِنَّكَ سَتَأْتِي قَوْمًا أَهْلَ كِتَابٍ، فَإِذَا جِئْتَهُمْ، فَادْعُهُمْ إِلَى أَنْ يَشْهَدُوا أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ، فَإِنْ هُمْ أَطَاعُوا لَكَ بِذَلِكَ، فَأَخْبِرْهُمْ أَنَّ اللهَ قَدْ فَرَضَ عَلَيْهِمْ خَمْسَ صَلَوَاتٍ فِي كُلِّ يَوْمٍ وَلَيْلَةٍ، فَإِنْ هُمْ أَطَاعُوا لَكَ بِذَلِكَ، فَأَخْبِرْهُمْ أَنَّ اللهَ قَدْ فَرَضَ عَلَيْهِمْ صَدَقَةً، تُؤْخَذُ مِنْ أَغْنِيَائِهِمْ فَتُرَدُّ عَلَى فُقَرَائِهِمْ، فَإِنْ هُمْ أَطَاعُوا لَكَ بِذَلِكَ، فَإِيَّاكَ وَكَرَائِمَ أَمْوَالِهِمْ، وَاتَّقِ دَعْوَةَ الْمَظْلُومِ، فَإِنَّهُ لَيْسَ بَيْنَهُ وَبَيْنَ اللهِ حِجَابٌ». رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالنَّسَائِيُّ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз ибн Жабални Яманга юбораётиб, унга қуйидагиларни айтганлар: «Албатта, сен аҳли китоб қавмнинг ҳузурига борасан. Уларнинг ҳузурига етиб борсанг, уларни «Лаа илааҳа иллаллоҳу ва Муҳаммадан Расулуллоҳ», деб шаҳодат беришга даъват қил. Агар улар сенга бунда итоат қилишса, Аллоҳ уларга ҳар кеча-кундузда беш вақт намозни фарз қилганининг хабарини бер. Агар улар сенга бунда ҳам итоат қилишса, Аллоҳ уларга уларнинг бойларидан олиниб, фақирларга қайтариладиган садақани фарз қилганини хабар қил. Агар улар сенга бунда итоат этишса, яхши молларини олишдан эҳтиёт бўл. Мазлумнинг дуосидан қўрқ. Чунки у (дуо) билан Аллоҳнинг орасида парда йўқдир», дедилар».

Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилган.

Ушбу ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам закот беришни таклиф қилиш иймонга келганларидан кейин бўлишини таъкидлаганлар.

2. Балоғатга етган бўлиш.

3. Оқил бўлиш.

Уламолар бу икки шартни «мукаллаф бўлиши» деб бирлаштирганлар. «Мукаллаф» деганда шариат ҳукмлари унга нисбатан таклиф қилинган, яъни қилиши фарз бўлган шахс тушунилади. Бу ерда асосан балоғатга етганлик ва оқиллик кўзда тутилган. Шунинг учун балоғатга етмаган болаларга ва ақлдан озганларга закот фарз бўлмайди.

عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «رُفِعَ الْقَلَمُ عَنْ ثَلَاثَةٍ: عَنِ النَّائِمِ حَتَّى يَسْتَيْقِظَ، وَعَنِ الصَّبِيِّ حَتَّى يَحْتَلِمَ، وَعَنِ الْمَجْنُونِ حَتَّى يَعْقِلَ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ وَالْحَاكِمُ.

Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қалам уч тоифадан кўтарилган: уйқудагидан, уйғонгунича; эҳтилом ёшига етгунича ёш боладан; ақли киргунича мажнундан», дедилар».

Абу Довуд, Насоий, Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилган.

4. Ҳур бўлиш. Қул, мукотаб (озод бўлиш учун тўлов тўлашга хожаси билан шартнома тузган қул), мудаббар (хожаси «мен ўлгандан кейин озодсан» деган қул) ва умму валадларга (хожасидан бола кўрган чўриларга) моли бўлса ҳам, закот фарз бўлмайди, чунки уларнинг ўзи бировнинг мулкидир. Шунинг учун уларнинг мулкка эгалиги тўлиқ эмас.

«Мўминнинг нажоти» - муфассал закот китобидан

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир куни ўшалар олтинкумушлар жаҳаннам оташида қизитилур ва пешоналари, ёнбошлари ҳамда орқаларига босилиб .Мана бу ўзингиз учун тўплаган нарсангиз, бас, энди давоми...

5533 05:00 / 16.01.2017
Ер ости бойликлариолтин, уран, кумуш, мис, қўрғошин, кўмир, нефт, темир ва ҳакозолар қанчалик катта бойлик эканини гапириб ўтирмаса ҳам бўлади. Уламоларимиз Аллоҳ давоми...

5891 05:00 / 16.01.2017
. ,. . Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ислом беш нарсага бино қилинган .Аллоҳдан ўзга илоҳ давоми...

1650 15:52 / 22.03.2025
Ҳозирги кунимизда сут ва сут маҳсулотларидан олинган фойда орқали мол боқаётганлардан кўпроқ бой бўлаётганлар оз эмас. Яйловда мол боқиб бой бўлишдан кўра, бир давоми...

3619 05:00 / 14.01.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021