1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Вужудимиз ибодат учун яратилган

16:49 / 27.03.2025 1403 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазоннинг охирги кунлари ҳам етиб келди. Ибодатларга янада жидду жаҳд билан киришадиган паллалар...

Юртимизнинг кўпгина масжидларида Қуръон хатмлари ўз поёнига етди. Хатмларда тик туриб оғриб қолаётган бу оёқларимиз эртага қиёматда фойдамизга гувоҳлик беради, иншаАллоҳ! Оёқларимиз билан ножоиз жойларга қадам босган бўлсак, масжидлардаги хатмларда туришимиз ўша гуноҳларга каффорат бўлишидан умидвормиз!

Вужудимиз ибодат учун яратилган. Шундай экан, беҳисоб савоблар бериладиган ушбу ойда ибодатларга маҳкам бўлайлик. Зеро, ҳали ҳам биз учун жаннат эшиклари очиқ, ҳануз жаҳаннам эшиклари ёпиқ, ашаддий душманимиз шайтон эса кишандан бўшатилмаган. Ҳар лаҳзада Аллоҳ таолонинг раҳматию мағфиратига мушарраф бўлишимиз, жаҳаннам оловидан озодликка эришиш имконимиз бор.

Рамазон ойидаги солиҳ амалларимизни шу қадар кўпайтиришимиз лозимки, улар Рамазондан кейин ҳам, тоинки умримизнинг охиригача шайтонга, нафсимизга қарши курашишда биз учун қалқон бўлсин! Қалқонимизнинг мустаҳкамлиги ўз қўлимизда!

Аллоҳим, барчамизга Рамазоннинг қадрини топишни насиб қилгин! Қалқонимизни мустаҳкам қиладиган солиҳ амалларга илҳомлантириб қўй! Зеро, бу дунёда биздан талаб қилинадигани – истиқоматда бўлишдир, яъни солиҳ амалларни қилишга Рамазонда ёки бошқа бир вақтда қаттиқ киришиб, бир оздан кейин тўхтаб қолмасдан, уларда бардавом бўлишдир.

Аллоҳим барчамизни истиқоматда бўлишимизга муваффақ айла!

«Рамазон соғинчи» китобидан олинди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2021 йил 11 февралдаги 03-07/905-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларини Рамазон ойи учун тайёргарлик кўришга ундар ва бу ишни Рамазон ойи рўзасининг хусусиятлари, унга бериладиган давоми...

1752 17:03 / 21.02.2025
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ишларига далил келтириш шарт эмас. Зеро, ушбу рисоланинг ўзи бунга яққол далил бўла олади. Улуғ олимларимиз ва давоми...

1479 14:34 / 22.02.2025
Рўза ndash солиҳ амал, гўзал сўз ва ҳақиқий ибодат билан Аллоҳ сари интилиш учун нафс уловини жиловлаб минишдир. Рамазонда буларнинг барчасидан қанчалик насибадор давоми...

843 11:01 / 02 февраль
Муборак Рамазон ойи якун топди, энди шу вақт оралиғида нималарни якка ва умумий тартибда ўрганганимиз ҳақида ўйлаш вақти келди ndash ҳар биримиз Абадий, Энг Олий, давоми...

5426 11:00 / 21.04.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021