1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Амакининг ўрни ва унга яхшилик қилиш

11:18 / 04.04.2025 1480 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ مُجَاهِدٍ قَالَ: أَتَى يَعْلَى بْنُ أُمَيَّةَ بِأَبِيهِ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُبَايِعُهُ عَلَى الْهِجْرَةِ بَعْدَ الْفَتْحِ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لَا هِجْرَةَ بَعْدَ الْفَتْحِ». فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، بَايِعْ أَبِي عَلَى الْهِجْرَةِ. فَقَالَ: «لَا هِجْرَةَ بَعْدَ الْفَتْحِ». فَأَتَى الْعَبَّاسَ يَسْتَشْفِعُ بِهِ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَأَتَى الْعَبَّاسُ النَّبِيَّ فَقَالَ: أَقْسَمْتُ عَلَيْكَ يَا رَسُولَ اللهِ، لَمَّا بَايَعْتَ أَبَا يَعْلَى عَلَى الْهِجْرَةِ، فَبَسَطَ يَدَهُ وَقَالَ: «قَدْ أَطَعْتُ عَمِّي، وَلَا هِجْرَةَ بَعْدَ الْفَتْحِ».

Мужоҳиддан ривоят қилинади:

«Яъло ибн Умайя фатҳдан кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига отасини у зотга ҳижрат учун байъат қилдиргани олиб келди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фатҳдан сўнг ҳижрат йўқ», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули! Отамнинг ҳижрат учун байъатини қабул қилинг», деди. «Фатҳдан сўнг ҳижрат йўқ», дедилар.

Шунда у Аббоснинг олдига бориб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида шафоатчилик қилишини илтимос қилди. Аббос Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули! Мен қасам ичиб айтаманки, Яълонинг отасининг ҳижрат ҳақидаги байъатини қабул қилинг», деди.

Шунда у зот қўлларини узатдилар ва: «Амакимга итоат қилдим. Барибир фатҳдан кейин ҳижрат йўқ», дедилар».

Шарҳ: Ушбу ривоятдан маълум бўляптики, амаки ҳам отанинг ўрнига ўтар экан. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари икки марта қайтарган нарсага амакилари воситачи бўлиб келганлари учун рози бўлганлар. Ўша иш қилиб бўлмайдиган нарса эканини билиб туриб ҳам, хўп деб, «Мен амакимга итоат қиляпман, лекин барибир Аллоҳнинг ҳукми бу эмас», деб бўлса ҳам байъатни қабул қилганлар.

Мана шундан кишилар амакиларнинг, катталарнинг ҳам ўзларида оталарининг ҳаққи бўлгандек ҳаққи борлигини билишлари, шунга ўхшаш савобли ишларда улардан бири илтимос қилса, орага тушса, бошқа бир сўровлари бўлса, қабул қилиб, итоат этишлари лозимлиги келиб чиқади.

عَنِ ابْنِ جُرَيْجٍ قَالَ: أَخْبَرَنِي مُحَمَّدُ بْنُ عَبْدِ الرَّحْمَنِ، أَنَّ عَبْدَ الْأَعْلَى بْنَ عَبْدِ اللهِ بْنِ أَبِي فَرْوَةَ أَخْبَرَهُ، عَنِ الْمُطَّلِبِ بْنِ حَنْطَبٍ: أَنَّ عَمَّهُ وَهُوَ وَعِمْرَانُ بْنُ أَبِي فَرْوَةَ جَالِسَانِ، فَأَوْسَعَ لَهُ، فَأَبَى الْمُطَّلِبُ أَنْ يُفَرِّقَ بَيْنَهُمَا وَقَالَ: نَهَى النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ يُفَرَّقَ بَيْنَ الرَّجُلِ وَأَبِيهِ، فَقَالَ عَبْدُ اللهِ: إِنَّمَا هُوَ عَمِّي قَالَ: الْعَمُّ وَالِدٌ.

Ибн Журайждан ривоят қилинади:

«Менга Муҳаммад ибн Абдурраҳмон хабар қилди. Абдулаъло ибн Абдуллоҳ ибн Абу Фарва Муттолиб ибн Ҳантобдан хабар берди. У Имрон ибн Абу Фарва билан ўтирган эди. У унга жой берди. Шунда Муттолиб иккисининг орасига киришни истамади ва: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ота билан боланинг орасини ажратишдан қайтарганлар», деди.

Шунда Абдуллоҳ:

«Бу амаким», деди.

«Амаки ота ўрнидадир», деди».

Шарҳ: Демак, амаки-жиян ўтирганларида бир ҳурматли одам кириб келибди. Икковлари икки томонга сурилиб, унга ўтириши учун жой бўшатишган экан, «Мен бу ерга ўтирмайман. Чунки Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ота-боланинг орасини ажратиб ўтирманглар», деганлар», дебди. Бола ёшлик қилиб, «Бу амаким», деганида «Амаки ота ўрнидадир», яъни отадир, дебдилар. Амакининг ота ўрнига ўтиши мана шу ривоятдан олинган.

«Яхшилик ва силаи раҳм» китоби 1-жуз.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7613-рақамли хулосаси асосида чоп қилинган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саҳл Исфаройиний айтади .Менга Сулайм, яъни Абул Фатҳ Розий айтиб берганди .Рай шаҳрига сафар қилганида ўн ёш атрофида бўлган экан. Сафари ҳақида ҳикоя қилиб давоми...

6237 11:00 / 09.12.2023
Агар ушбу инсоний муомалалар одоби бўйича комил амалий барномани маҳкам тутадиган бўлсак, дунё ва охиратда саодатга эришгаймиз. Турли тарафларга нафақа қилиш давоми...

1241 13:18 / 19.08.2025
3 ., ., ., . ,.3. Баҳз ибн Ҳаким отаси орқали бобосидан ривоят қилади.Эй Аллоҳнинг Расули Кимга яхшилик қилай, дедим..Онангга,, дедилар..Кимга яхшилик давоми...

5399 11:00 / 07.10.2018
Бизнинг динимизда фақат мусулмон кексаларни эъзозлаш билан чегараланиб қолинмаган. Бу иш кенг миқёсда бўлиб, мусулмонлар билан бир диёрда яшаб турган давоми...

3945 11:30 / 02.07.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021