1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Фузайл Маҳбубий Марвазий

11:31 / 09.04.2025 1285 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом, муҳаддис, Марвнинг манфаатли олими, Абу Исо Термизийнинг «Ал-Жомеъ»ларини у кишидан ривоят қилган ровий Абул Аббос Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Маҳбуб ибн Фузайл Маҳбубий Марвазий.

Саъид ибн Масъуд (Назр ибн Шумайлнинг шогирдлари), Фазл ибн Абдулжаббор Боҳилий, Абул Муважжаҳ ва бошқалардан ҳадис эшитганлар.

У кишидан Абу Абдуллоҳ ибн Манда, Абу Абдуллоҳ Ҳоким, Абдулжаббор ибн Жарроҳ, мавлолари Исмоил ибн Янол Маҳбубий ва бошқалар ҳадис ривоят қилганлар.

Имом Термизийнинг «Ал-Жомеъ»ларини эшитиш учун кўп толиби илмлар у кишининг ҳузурларига борардилар.

Шаҳарнинг бадавлат ва серсаховат шайхи эдилар. Тоғалари Абу Бакр Аҳвал битган ёзувлар асосида эшитган ҳадислари тўғри. Абу Исо Термизий билан учрашиш учун 265 йили 16 ёшларида Термизга борганлар.

Ҳоким: «Эшитган ҳадислари саҳиҳ», - деганлар.

346 йил Рамазон ойида вафот қилганлар.

Шогирдларидан охирги вафот қилгани – мавлолари Исмоил ибн Янолдир. Исмоил ибн Янол ўз навбатида Абул Фатҳ Ҳаддодга у кишидан ҳадис ривоят қилишга ижозат берганлар.

«Машҳур даҳолар сийрати» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин  ишлари бўйича қўмитасининг 2016 йил 22 декабрдаги 6548-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Исм ва насабалариУ ҳофиз имом, муаррих, адиб Абдурраҳмон ибн Абу Бакр ибн Муҳаммад ибн Абу Бакр ибн Усмон ибн Муҳаммад ибн Хизр ибн Айюб ибн Муҳаммад ибн давоми...

4902 22:19 / 27.04.2017
Аввалроқ шайх Ёрқинжон домла раҳимаҳуллоҳ ҳақларида мақолалар чиқарган эдик. Орада бир муддат узилиш бўлиб қолди. Ўзимиздаги маълумотларни тартиблаб яна давом давоми...

5985 11:04 / 17.09.2024
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.Охирги пайтда .Бозор, бозор иқтисодиёти, сингари сўз ва жумлалар оғиздан тушмай қолди. Ҳамма ўз фикру тасаввурини айтмоқда, давоми...

2828 12:04 / 12.05.2024
Ўз замонасида эъзозланган одам орадан йиллар, асрлар ўтиб авлодлари томонидан ҳам ҳурмат қозониши табиий. Ёзиб қолдирган ўгитлари, ҳикматлари, тарихлари, давоми...

3742 16:30 / 19.08.2021