1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Язидга байъат қилиниши

10:57 / 21.04.2025 1495 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муовия розияллоҳу анҳу ўзи ҳаётлик чоғида ўғли Язидга байъат қилдирди. Бу ишни қилган биринчи мусулмон айнан Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу бўлди. Бунинг учун унга кўпчилик қарши чиқди. Алий ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳу, Абдуллоҳ ибн Умар, Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Зубайр, Абдурраҳмон ибн Абу Бакр розияллоҳу анҳулар шулар жумласидандир. Шариатда жоиз бўлмаган бу иши учун Муовия розияллоҳу анҳу жуда кўп мусибат ва мушкулотларга, шиддатли қаршиликларга учради, лекин уларнинг ҳаммаси бостирилди.

Мусулмонларнинг раҳбарлик иши ҳисобланган халифаликни бундай масъулиятли ишга иқтидори бор, сифатлари талабга жавоб берадиган шахс зиммасига олиши керак эди, уни меросга айлантириш жоиз эмасди.

Муовия розияллоҳу анҳунинг вафоти

Муовия розияллоҳу анҳу одамлар орасида яхши сийрат билан яшади. Бутун ғайратини мусулмонларни бирлаштиришга сарфлади. Баъзи хаворижларни ҳисобга олмаганда, унга қарши турувчилар қолмади. Оз сонли хаворижларнинг таъсири эса жуда оз эди.

Муовия розияллоҳу анҳунинг даври узоқ давом этди. Шу билан бирга, жуда кенг қамровли бўлди. Шунинг учун тарихчилар унинг даври исломий халифаликнинг энг гўзал ва фаровон даврларидан бўлганини таъкидлайдилар. Бу даврда ички тинчлик ва омонлик қарор топди, турли қарши унсурларнинг ҳаммаси мағлуб қилинди, ташқи жабҳалардаги фатҳ ишлари бардавом бўлиб, чор атрофга тарқалди. Ҳар тарафдан ғалабалар тўғрисида хабарлар келиб турди.

Саҳобалар ва уларнинг ўғилларининг Муовия розияллоҳу анҳуга қарши туришига сабаб бўлган бирдан-бир нарса унинг ўзи тириклик чоғида ўғли Язид учун байъат олиши бўлди.

Муовия розияллоҳу анҳу ҳижрий 60 йил ражаб ойида (милодий 680 йил апрель ойида) вафот қилди. У кишининг халифаликлари йигирма йил давом этди. Муовия розияллоҳу анҳу Исломда биринчи бўлиб почта хизматини ва муҳр девонини йўлга қўйган киши ҳисобланади.

«Ислом тарихи» иккинчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 14 мартдаги 03-07/1733-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мавзуга киришишдан аввал шийъалар тарихига оид айрим маълумотлар билан танишиб чиқсак, мақсадга мувофиқ бўлади. .Шийъа, сўзи луғатда .тарафкаш, маъносини давоми...

2033 18:39 / 04.05.2025
халифалик даври ҳижрий 169170 милодий 785786 У Мусо Ҳодий ибн Муҳаммад Маҳдийдир. Унга отасидан кейин байъат қилинди. У отасининг ишини давом эттириб, зиндиқларни қувди давоми...

965 15:26 / 28.12.2025
Муртадларга қарши лашкар тайёрлашАбу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу юқорида зикр қилинган юришлардан кейин Мадинага қайтиб келдилар. Усома розияллоҳу анҳунинг давоми...

2418 14:12 / 14.01.2024
Албатта, бўлиб ўтаётган бу гапсўзлар ўша вақтда худолик даъвосини қилган подшоҳга етиб борган бўлиши керак. Шунинг учун ҳам у Иброҳим алайҳиссаломни мунозарага давоми...

4424 14:00 / 02.02.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021