1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Жидди жаҳд

13:57 / 22.04.2025 1532 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жидди жаҳд ҳақида гапирадиган бўлсак у энг буюк мақсадга эришмоқ учун бор куч ва имкониятни ишга солмоқдир. Мусулмон учун энг буюк орзу Аллоҳга итоат қилиш, Унинг розилигини топиш, Унинг ҳукмига итоат этиш ва амрларига таслим бўлишдир. Бунинг учун ўша ишлар билан рақобатда бўлган ҳар қандай ақида, тарбия, ахлоқ, ғаразлар ва ҳою ҳавасга, Аллоҳнинг ҳукми ва Унга ибодат қилиш борасида кураш олиб борадиган нафслар ва дунёдаги ҳар қандай олиҳаларга қарши машаққатли ва узоқ жидди жаҳд қилиш керак бўлади. Мусулмон одам ана шу нарсага эришадиган экан Аллоҳнинг ҳукми ва амрларини ўз атрофидаги оламда ҳамда ўз ватандошларида ижро этмоғи керак бўлади. Бу Аллоҳ таоло тарафидан келган мажбурият ҳамда Аллоҳнинг халқига бўлган шафқатидир. Чунки якка ҳолдаги итоат ўша нарсасиз қийин ва баъзан мумкин бўлмай қолади. Бу нарсани Қуръон “фитна” деб номлайди. Маълумки бутун олам ўзидаги жамодот, наботот, ҳайвонот ва инсонлар билан бирга Аллоҳнинг хоҳишига, Унинг яратишдаги аҳкомларига ҳамда табиий қонунларига қарши бора олмайди.

ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ

«Ахир осмонлару ердаги барча жонзотлар Аллоҳга ихтиёрийми, мажбурийми, бўйсуниб турибди-ку!!! Ҳамда Унга қайтариладилар-ку!!!» (Оли Имрон сураси, 83-оят).

ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌﮍ

«Осмонлардаги кимсалар, ердаги кимсалар, қуёш, ой, юлдузлар, тоғлар, дарахтлар, жониворлар ва одамлардан кўплари, албатта, Аллоҳга сажда қилишини кўрмадингми? Кўпларига эса азоб ҳақ бўлди» (Ҳаж сураси, 18-оят).

Бундан аниқ бўладики мусулмоннинг жидди жаҳди шубҳасиз Аллоҳ таолонинг анбиёлар келтирган шариатини ижро этиш, У Зотнинг сўзини юксалтириш ва аҳкомларини бажариши учун бўлади. Зеро ҳукм фақат Аллоҳнинг қўлидадир ва амр фақат Уникидир. Ушбу жидди жаҳд қиёмат кунига қадар доимий тарзда давом этаверади.

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мусулмон давлатида яшаётган иймонлиИсломли кишилар Аллоҳнинг ер юзидаги халифалари ҳисобланадилар. Улар ер юзида адолат ўрнатиш, зулмни кўтариш, ҳамма ёқда давоми...

3029 17:00 / 13.05.2022
Европа маданиятининг пойдеворига дарз кетиб бўлган, деворлари тебраниб қолган, кунданshyкунга юксалиб боргани сайин унинг оғишиши ва парокандалиги ошиб борар, давоми...

2007 13:42 / 08.09.2024
Аллоҳ таоло инсонни фақат моддий манфаатлар орқасидан қувадиган ёки фақат руҳий ибодатлар билан машғул бўладиган қилиб яратгани йўқ. Балки, ҳар икки тарафга ҳам давоми...

2259 09:00 / 20.08.2021
Исо алайҳисалом туғилган йилларда Фаластин Рим империяси таъсири остида эди. Яҳудийлар турли мазҳабларга бўлиниб кетишган, диний масалалар даромад воситасига давоми...

16752 15:04 / 03.09.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021