1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ислом уламолари Самарқанддаги халқаро анжуманда

16:58 / 29.04.2025 921 pdf Ўқиш режими + -

2025 йил 29-30 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида «Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказиляпти. Унда 20 дан ортиқ мамлакатдан етмишдан ошиқ уламо ва олимлар, халқаро ташкилот раҳбарлари, муфтийлар, таниқли уламолар ва илмий тадқиқотчилар қатнашяпти.  

Мазкур тадбир доирасида Бирлашган Араб Амирлигидаги Мусулмон донишмандлари кенгаши бош котиби Муҳаммад Абдуссалом, Миср Араб Республикаси Вақф ишлари вазири Усома Азҳарий, Миср Араб Республикаси муфтийси Муҳаммад Назир Айяд,  Туркия Диёнат ишлари бошқармаси мутасаддилари, Қирғизистон муфтийси Шайх Абдулазиз Закиров, «Ҳинд уламолари жамияти» президенти Мавлоно Маҳмуд Маданий каби Ислом оламининг нуфузли шахслари ҳамда Иордания, Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Малайзия, Германия, Бразилия, Буюк Британия, Корея, Индонезия, Покистон, Италия, АҚШ каби давлатларнинг илмий тадқиқот ва таълим муассасаларининг етук олим ва мутахассислари юртимизда меҳмон бўлиб турибди.

Меҳмонларни Тошкент ва Самарқанд халқаро аэропортида диний-маърифий соҳа мутасаддилари кутиб олиб, уларни диёримизга ташрифи билан қутлаш баробарида халқаро анжуманнинг аҳамияти, таниқли уламолар ва аҳли илмларнинг юртимизга тез-тез ташрифи динимиз равнақи ва халқимиз манфаати йўлида хизмат қилаётгани ҳақида сўз юритдилар.

Анжуманда иштирокчилар Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимоти моҳияти, мотуридийлик намояндалари ва асарлари, мотуридийлик таълимотига оид замонавий тадқиқотлар, глобаллашув жараёнида мўътадил ислом таълимотининг аҳамияти, замонавий исломшунослик тадқиқотлари сингари муҳим илмий масалаларни муҳокама қиладилар.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Шу йил, 4 июль куни дастлабки гуруҳ ўзбекистонлик ҳожилар онаВатанга етиб келдилар. ЖиддаТошкент йўналиши бўйича Тошкент халқаро аэропортига етиб келган давоми...

1454 09:27 / 05.07.2023
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши овоз бериш натижаларига кўра, муқаддас китобларни ёқиш билан боғлиқ ҳаракатларни қораловчи давоми...

1912 17:06 / 12.07.2023
Бугун 14июнь куни юртимизнинг таниқли уламолари Наманган шаҳрига етиб келишди.Бугуннинг ўзида пешин намозида Наманган шаҳридаги .Исҳоқ Шайх Эшон, жоме масжидида давоми...

2168 16:57 / 14.06.2021
.Hilol Nashr, нашриётматбааси ва Islom.uz портали жамоаси Тошкент вилоятининг Тошкент туманидаги .Ҳасанбой ота, жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими, устоз Яҳё давоми...

1102 00:08 / 11.07.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021