1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Арслон каби бўл!

14:22 / 30.04.2025 1673 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ривоят қилишларича, бир киши ўғлини тижорат сафарига юборди. Ўғил йўлда борар экан касал, кекса тулкининг ёнидан ўтиб қолди. Тулки ҳаракат қилишга ҳам қодир эмасди. Йигит тулкининг устида бироз фикрлаб қолди ва ичида «Бу заиф ҳайвон қандай ризқ топади? Менимча, очликдан ўлади» деди. Йигит шу ҳолда турганда катта арслон ўлжасини кўтариб келиб қолди ва тулкига яқин жойга ўтирди. Ўлжасидан қанча егиси келган бўлса, шунча еди-да, сўнг қайтиб кетди. Тулки ўзини мажбурлаб, ўлжанинг қолганига етиб борди ва ундан тўйгунча еди. Шунда йигит ичида деди «Албатта, Аллоҳ таоло барча махлуқотларга ризқ беради. Унда нега сафар машаққати ва йўлдаги қўрқинчларга бардош беришим керак?»

Шу тарзда йигит сафарини тўхтатиб, отасининг ҳузурига қайтди ва унга кўрган нарсасини сўзлаб берди. Лекин отаси ўғлига «Сен хато қилдинг, ўғлим. Мен сени, сендан қолганини тулки ейдиган арслон бўлишингни истайман. Арслонлардан қолганини пойлайдиган тулки бўлишингни истамайман» деди.

Ким одамлар бўйинларини унга чўзишларини истаса, бирор ишни пухта қилиши ёки муайян соҳада маҳоратли ёки бирор касбнинг билимдони бўлиб, ўша ишнинг чинакам устаси бўлиши керак. Ана шунда унга одамларнинг эҳтиёжи тушади, саййид ўрнида бўлади, қул ўрнида эмас. Унинг шаъни арслоннинг шаъни бўлади, бошқалардан қолган нарсага илҳақ бўладиган тулкининг шаъни эмас.

«Вазиятларни бошқариш санъати» китобидан

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025 йил 17 мартдаги 03-07/1750-сонли рухсати асосида тақдим қилинди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир бадавлат савдогар ёши бир жойга борганида ортида қолаётган молдавлатидан ташвишга туша бошлабди. Чунки унинг биргина ўғли бўлиб, у ҳам эрка ва тантиқ экан. давоми...

3912 09:00 / 04.01.2022
Гером Орфин исмли журналист инфарктдан сақланиш учун насиҳатлар берар, суҳбатлардан бирида .Мен юз йил яшайман,, деган эди. Аммо ўзи етмиш ёшида тўсатдан инфаркт давоми...

1542 14:00 / 24.07.2023
Кишилик тарихини кузатсак, киши ҳар бир замон ва жамиятнинг салоҳияти, равнақи унинг илмга бўлган муносабати билан ўлчанишини билиб оламиз. Мусулмонлар ҳам давоми...

1622 14:18 / 20.12.2024
Фан тилида мимикрия ёки камуфляж деб аталадиган ҳолат расмда акс этган.Бунда жонзот ўзи турган жойга, ўзини ўраб турган муҳитга мослашади.Бундай мослашиш давоми...

2858 09:00 / 13.01.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021