1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Hilol Nashr» нашриёти Абу Дабидаги халқаро кўргазмада

12:42 / 01.05.2025 831 pdf Ўқиш режими + -

Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида 25 апрелдан бошлаб 34-халқаро китоб кўргазма-сайли бўлиб ўтмоқда. Унда 96 мамлакатдан ташриф буюрган 1 400 дан ортиқ нашриётлар, китоб савдоси ташкилотлари ҳамда адабиёт соҳаси вакиллари иштирок этмоқда.

Ушбу нуфузли тадбир китобхонликни тарғиб қилиш, адабий алоқаларни ривожлантириш ҳамда турли халқлар маданияти ва адабиётини яқиндан танитиш мақсадида ташкил этилган.

 Мазкур кўргазмада «Hilol Nashr» нашриёт-матбааси вакиллари ҳам фаол иштирок этмоқда. Нашриёт томонидан турли ҳажмда чоп этилган мусҳафлар, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг нодир асарлари — «Тафсири Ҳилол», «Олтин силсила» каби тўпламлар кенг жамоатчиликка тақдим этилмоқда.

Шу билан бирга, кўргазмада намойиш этилган хорижий нашриётларнинг энг сара, долзарб мавзудаги китоблари ўрганиляпти. Юртимиздаги ноширлар бу китобларни ўзбек тилида чоп этиш бўйича режалар тузиб, ҳамкорлик лойиҳаларини муҳокама қилишяпти.

Мамлакатимиз кўргазма стенди хорижий иштирокчилар ва меҳмонларда катта қизиқиш уйғотяпти. Кўргазма доирасида Ўзбекистон вакиллари хорижий нашриётлар ва адабий ташкилотлар, жумладан, Бирлашган Араб Амирликларидаги нашриёт, ёзувчи ва адабий агентликлар билан қатор учрашувлар ўтказди. Бу учрашувлар давомида тажриба алмашиш, ўзбек адабиётини хорижий тилларга ҳамда чет эл адабиётини ўзбек тилига таржима қилиш, ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ва ижодкорлар билан бевосита мулоқот қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Халқаро кўргазма 5 майгача давом этади.

Манба
«Hilol-nashr» нашриёти
Мавзуга оид мақолалар
.Телефондан узоқ вақт давомида фойдаланиш боланинг руҳий ҳолати ва ижтимоий мослашишида ҳам муаммоларга олиб келади,, деб хабар беради Cоғлиқни сақлаш вазирлиги давоми...

2210 18:18 / 16.01.2024
Юртимиз уламоларининг Тошкент вилоятига ташрифлари ҳудудларга файз, кўнгилларга қувонч бағишламоқда.Бугун 15 июль куни Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфrdquo жоме давоми...

2226 19:00 / 15.07.2021
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар билан ишлаш бўлими мудири Музаффар домла Камоловнинг боболари Жалолиддин ҳожи ота фоний дунёдан охират диёрига риҳлат давоми...

1873 13:50 / 20.02.2023
Бугун, 16 октябрь куни Хива шаҳридаги Farovon KHivardquo меҳмонхонасида Ислом ndash эзгулик ва тинчлик диниrdquo мавзусидаги халқаро анжуман давом этмоқда. Айни чоғда Хивада давоми...

1126 12:37 / 16.10.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021