1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Ягона олимпиада – 2025» ғолиблари аниқланди

13:13 / 08.05.2025 1188 pdf Ўқиш режими + -

Шу йилнинг 7 май куни «Ягона олимпиада – 2025» билимлар беллашувининг якуний республика босқичи Мир Араб олий мадрасасида бўлиб ўтди. Унда 10 та ўрта махсус ислом таълим муассасалари кесимида биринчиликни қўлган киритган талабалар иштирок этди.

Танловда иштирокчилар араб тили, фиқҳ ва ақоид фанлари бўйича ўзаро билим ва малакаларини синовдан ўтказди. Тест жараёнларини малакали ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди.

Қизғин кечган баҳслардан сўнг якуний натижалар қуйидагича бўлди:

I-ўринни «Саййид Муҳйиддин махдум» ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаси Хожиакбар Парпиев Одилжон ўғли қўлга киритди.

Хожиакбар Парпиев «Вақф» хайрия жамоат фонди гранти асосида олий диний таълим муассасасига имтиҳонсиз ўқишга кириш, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг биринчи даражали диплом ва  7 миллион сўм пул мукофоти соҳибига айланди;

II-ўрин «Хадичаи Кубро» аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муасcасаси талабаси Зиёда Иброҳимова Шухрат қизига насиб этди.

Зиёда Иброҳимова олий диний таълим муассасасига ўқишга кириши учун имтиҳон натижалари бўйича ўзи тўплаган балнинг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл қўшиб бериш имтиёзи, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг иккинчи даражали диплом ва 5 миллион сўм пул мукофотига сазовор бўлди;

III-ўринга «Хожа Бухорий» ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаси Адҳам Маъруфов Исмоил ўғли муносиб деб топилди.

Адҳам Маъруфов олий диний таълим муассасасига ўқишга кириши учун имтиҳон натижалари бўйича ўзи тўплаган балнинг 25 фоизи миқдорида қўшимча балл қўшиб бериш имтиёзи, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг учинчи даражали диплом ва 5 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

Танловнинг бошқа иштирокчиларига ҳам қимматбаҳо совғалар ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

Аллоҳ таоло олимпиада ғолибларига имтиёз ва совринларни муборак қилсин, илм йўлидаги мусобақаларини бардавом бўлишини насиб этсин!

Манба
oliymahad.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 23 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев Саудия давоми...

753 23:13 / 23.12.2025
Покистон бош вазири Имрон Хон Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқотда мусулмонлар Россия раҳбарининг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи давоми...

3120 12:30 / 18.01.2022
Юртимизнинг азиз меҳмонлари mdash шайх Муҳаммад Холид Хорса ҳамда шайх Аҳмад Муҳаммад Фодил ҳазратлари Бухоро сафаридан сўнг очиқ осмон остидаги музей, тарихий давоми...

1980 17:29 / 09.06.2022
Тўпламимиз муддатидан аввал тайёр ҳолга келгани учун бугундан бошлаб буюртма қолдирган дўконингизга бориб олиб кетишингиз мумкин.Буюртмангизни олиб кетишда давоми...

1850 15:58 / 30.03.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021