1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Бир дирҳам қиссаси

05:00 / 11.03.2017 3963 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир аёл фақиҳлардан бирининг олдига келиб: “Акам вафот этди. Ундан 600 дирҳам пул қолди. Ўша молни тақсим қилинганда, менга фақатгина 1 дирҳам тегди” деди. Фақиҳ бир оз ўйланиб турди-да, кейин ҳалиги аёлдан: “Эҳтимол, вафот этган акангнинг хотини, онаси, иккита қизи ва ўн иккита акаси бордир?” деб сўради. Аёл ҳайрон бўлиб: “Ҳа, шундай” деб жавоб берди. Кейин фақиҳ аёлга вазиятни қуйидагича тушунтирди: “Албатта, бу бир дирҳам сенинг ҳаққингдир. Улар сенга зулм қилишмаган. Марҳумнинг хотинига 600 дирҳамнинг саккиздан бери тегади. Бу 75 дирҳам бўлади. Иккита қизига учдан иккиси тегади. Бу 400 дирҳам бўлади. Онасига олтидан бири тегади. Бу 100 дирҳам бўлади. Қолган 25 дирҳам эса, ўн иккита акасига ва сенга бўлиб берилади. Эркак киши аёл оладиган улушнинг икки баробарини олади. Шундай қилиб, ўн икки аканинг ҳар бирига 2 дирҳамдан, сенга эса, 1 дирҳам тегади”. 


Нозимжон Ҳошимжон


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳга сизларга бирор нарса ато этиши учун ибодат қилманглар, балки сизлардан рози бўлиши учун ибодат қилинглар. У Зот сизлардан рози бўлиб қолса, ато этган нарсалари билан сизларни ҳайрон лол қилади.

3603 10:05 / 22.08.2017
Иблис айтди .Одамзотни гуноҳлар билан ҳалок қилган эдим, у мени истиғфор билан ҳалок қилди,.

2135 07:52 / 09.04.2019
Эй Рабб Буйруғингга мувофиқ шиддатли иссиқ кунда ҳам муздек сувни рад қилмоқдамиз Аллоҳим Бизларни, ваъда қилинган кундаги ҳавзи кавсар сувидан баҳраманд қил

3857 13:24 / 27.05.2017
.Сўнгра, шундан кейин қалбларингиз қаттиқ бўлди ndashтошдек ёки унданда қаттиқ, Бақара сураси, 74оят.Қалб қотишининг сабаблариГуноҳ ва маъсиятларКўп кулишАллоҳдан давоми...

2277 10:25 / 24.11.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021