1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Ҳажжи мабрурнинг савоби

15:26 / 17.05.2025 1188 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: تَابِعُوا بَيْنَ الْحَجِّ وَالْعُمْرَةِ، فَإِنَّهُمَا يَنْفِيَانِ الْفَقْرَ وَالذُّنُوبَ كَمَا يَنْفِي الْكِيرُ خَبَثَ الْحَدِيدِ وَالذَّهَبِ وَالْفِضَّةِ، وَلَيْسَ لِلْحَجَّةِ الْمَبْرُورَةِ ثَوَابٌ إِلَّا الْجَنَّةُ. رَوَاهُ النَّسَائِيُّ وَالتِّرْمِذِيُّ وَصَحَّحَهُ.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ҳаж билан умрани кетма-кет қилинг. Албатта, худди босқон темир, тилла ва кумушнинг кирини кетказганидек, иккиси фақирлик ва гуноҳларни кетказади. Ҳажжи мабрурнинг жаннатдан бошқа савоби йўқ», дедилар».

Насаий ва Термизий ривоят қилганлар. Термизий саҳиҳ, деган.

Ҳаддодлар (темирчилар) темир ва бошқа маъданларнинг занги ва кирини яхшилаб кетказиш учун босқонни кетма-кет босиб, болғани устма-уст урадилар ва мақсадларига эришадилар. Гуноҳларим ювилсин, фақирликдан қутулиб, бой бўлай, деган банда ҳам ҳаждан кейин умра қилса, мақсадига эришар экан.

«Ҳажжи мабрурнинг жаннатдан бошқа савоби йўқ».

Жаннатни ўзига савоб, яъни мукофот қилиб олишни истаган банда ҳажжи мабрур қилиши лозим экан. Яъни, ҳаж қилганда ҳаёсиз гап-сўзлардан тийилиб, фисқу фужурлардан холи бўлиб, сахийлик ва ҳусни хулқ ила ҳаж қилмоғи керак.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби 10-жуз

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022-йилдаги 03-07/3309-сонли тавсияси ила чоп этилди.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуёш ботгач, шом намозини ўқимасдан, Арафотдан Муздалифага қараб юрилади. Етиб келиб, шу жойда тунаш учун жойлашилади. Таъкидлаб айтиш керакки, одам кўплигидан давоми...

13918 16:52 / 14.06.2024
У Ҳажарул асвад рукни билан Каъба эшиги оралиғи бўлиб, ўлчами икки метрдир. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо .Мултазам рукн билан эшик оралиғидадир,, дедилар. Мужоҳид давоми...

1885 11:14 / 16.06.2025
1. Аёлига яқинлик қилиш ва шу ишга олиб борувчи амалларни қилиш. Яъни ўпиш, қучоқлаш, шунга тааллуқли гапларни гапириш.2. Гуноҳ ишларни қилиш. Аллоҳ таолонинг давоми...

8270 20:07 / 21.08.2017
Султон Абдулҳамид Усмоний томонидан ҳижрий 1309, милодий 1891 йили ясалган эски қулф асосида ҳижрий 1399, милодий 1979 йили янги қулф қайта ишланди. Бу ўзгартириш янги давоми...

1647 16:15 / 11.07.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021