1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мабрур ҳажнинг мукофоти жаннатдир

20:12 / 27.05.2025 945 pdf Ўқиш режими + -

Айни кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Макка шаҳрида бўлиб турган Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва водий вилоятларининг бўлғуси ҳожиларига маърифий суҳбат қилиб бердилар.

Муфтий ҳазратлари маъруза аввалида зиёратчиларимизга бу диёрда Ҳақ таоло ваҳий нозил қилгани, Расул алайҳиссалом, саҳобалар яшаганлари, шу боис бу ернинг ҳурматини сақлаш, шукр ва зикрни кўпайтириш, тоат-ибодат, яхшиликларда бардавом бўлиш, гуноҳ-маъсиятлардан эса бутунлай сақланиш лозимлигини баён этдилар. 

Дилдан қилинган суҳбат чоғида шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ҳақ таоло Ўзининг ибодатига чақирган барча бандаларини яхши кўриши, Роббимиз муқаддас маконда дуога очилган қўлларни қуруқ қайтаришдан ҳаё қилиши, шу боис дуоларни кўп ва хўп қилиши кераклиги, бунда Ватанимиз, давлатимиз раҳбари ва юртдошларимизни-да, унутмасликни алоҳида таъкидладилар.   

Шунингдек, муфтий ҳазратлари мабрур ҳаж, яъни ҳеч қандай гуноҳ аралашмаган, қабул бўлган ҳаж қандай бўлиши, бунда тавба, ихлос, ҳалол-пок мол, эҳромнинг талабларига амал қилиш, ибодатни чиройли адо қилиш, зикру тасбеҳни кўпайтириш лозимлигига урғу қаратдилар. 

Суҳбат сўнгида қалблари ёришиб, кўзлари намланган зиёратчиларимиз муфтий ҳазратларининг барчанинг ҳажи мабрур бўлиши, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, эртамиз эгалари бўлган фарзандларимизнинг бахту иқболини сўраб қилган дуоларига омин, дея қўл очдилар.

Айни кунларда Макка шаҳридаги меҳмонхоналарда уламолар, имом-хатиблар ва элликбошилар томонидан ҳаж ибодатига оид илмий-маърифий суҳбатлар ҳамда савол-жавоблар давом этмоқда.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
2022 йил, 6 июнь куни эрта тонгда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари бошчиликларидаги делегация халқаро конференцияда давоми...

2024 12:30 / 06.06.2022
Бугун, 23 февраль куни Андижон вилоятидаги .Саййид Муҳйиддин махдум, ўрта махсус ислом таълим муассасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва давоми...

1732 17:04 / 23.02.2023
Шу йилнинг 10 декабрь куни Москва шаҳридаги .Измайлово, концерт залида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган кунларига бағишланган давоми...

2284 16:34 / 10.11.2018
Кеда минтақасида қурилган .Аҳо, масжиди Грузиянинг жанубиғарбий қисмидаги автоном республикаси Ажара вилоятида қурилган. Ушбу масжид тарихий ёдгорликлардан давоми...

2009 16:00 / 17.01.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021