1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Менда ундан кўра яхшироқ фикр бор...

15:32 / 02.06.2025 2083 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳунинг Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳуга тегишли экинзорига ёнма-ён қўшни бўлган ери бор эди. Иккаласида ҳам ерни чопиб, қараб турадиган ишчилар меҳнат қиларди.

Бир куни Муовия розияллоҳу анҳунинг ишчилари Абдуллоҳ розияллоҳу анҳунинг экинзорига кириб, у жойдан бир парча ерни тортиб олди. Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу Муовия розияллоҳу анҳуга қуйидагича мактуб ёзди:

«Аммо баъд. Эй Муовия, сени ишчиларинг менинг еримни тортиб олди. Уларга бу ишдан тийилишларини ва менинг еримдан чиқишларини амр эт! Акс ҳолда сен билан менинг орамизда низо пайдо бўлади».

Муовия розияллоҳу анҳу одамларнинг энг ҳалимлиларидан эди. У киши Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳунинг мактубини ўқиб кўргач, уни ўғли Язидга тутқазди. Язид ҳам мактубни олиб, ўқигач, отаси ундан: «Нима дейсан, эй Язид?» деб сўради.

Язид: «Сиз унга (Абдуллоҳга) боши унинг олдида, охири бизнинг олдимизда бўлган бир қўшин юборишингиз, у қўшин сизга унинг бошини келтириши ва сиз ундан қутилишингиз керак деб ўйлайман деди.

Муовия ўғлига: «Менда ундан яхшироқ фикр бор» деди.

Ўғли: «Қандай фикр, отажон?» деб сўради.

Шунда Муовия: «Менга қалам ва қоғоз келтиринглар» деди.

Кейин Абдуллоҳ розияллоҳу анҳуга қуйидагича мактуб ёзди: «Биродаримнинг ўғли ёзган мактуб билан танишиб чиқдим. Аллоҳга қасамки, уни хафа қилган нарса мени ҳам хафа қилди. Аллоҳга қасамки, агар дунёнинг ҳаммаси сен билан менинг орамизда бўлганда эди, уни сенга топширган бўлардим. Агар экинзорим Мадинадан Дамашққача бўлганда эди, уни ҳам сенга берган бўлардим. Бас, ушбу мактубим сенга етиб борганда, экинзоримни ўз экинзорингга қўшиб ол, ишчиларимни ҳам ўз ишчиларингга қўшиб ол. Албатта, Аллоҳнинг жаннатининг кенглиги осмонлар ва ерчадир. Вассалом».

Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу унинг (Муовиянинг) мактуби билан танишгач, йиғлади, ҳатто кўз ёшлари мактубни ҳўл қилиб юборди. Кейин унга қуйидагича жавоб ёзди:

«Мўминлар амирининг мактуби билан танишдим. Қурайш орасида сизни мана шундай мартабага кўтарган ҳалимлигингизни Аллоҳ сиздан йўқ қилмасин (узоқ, бардавом қилсин). Вассалом».

Муовия розияллоҳу анҳу ушбу мактуб билан танишиб чиққач, уни ўғли Язидга берди. Язид мактубни ўқиганда, хурсандликдан юзлари ёришди. Шунда отаси унга: «Эй ўғилчам, ким афв қилса, бош бўлади, ким ҳалим бўлса, улуғ бўлади, ким хатоларни кечиб юборса, ўзига қалбларни мойил қилади. Агар сен озгина шунақа касалликка (қўполликка) мубтало бўлсанг, уни шундай дори (мулойимлик, ҳалимлик) билан даволагин. Зеро, биз ҳалимликда фақат яхшилик, хайрият кўрган қавмдирмиз», деди».

Бошқа бир ривоятда бундай келган:

«Ибн Зубайр розияллоҳу анҳу рисолани ўқигач, йиғлади, ҳатто мактуб ҳам ҳўл бўлди. Кейин Дамашққа, Муовия розияллоҳу анҳунинг олдига сафар қилди. Бориб, унинг бошидан ўпди ва: «Қурайш ичида сизни мана шундай мартабага кўтарган ҳалимлигингизни Аллоҳ кетказмасин (узоқ, бардавом қилсин)» деди».

Ҳоний Ҳожининг «Солиҳлар ва солиҳалар, зоҳидлар ва зоҳидалар
ҳаётидан минг бир қисса» китоби асосида

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025 йил 17 мартдаги 03-07/1750-сонли рухсати асосида тақдим қилинди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ndash Абдуллоҳ ибн Абу Қуҳофа ndash Абу Бакр Сиддиқ.ndash Умар ибн Хаттоб ndash алФоруқ, яъни, ҳақ билан ботилнинг орасини ажратувчи.ndash Алий ибн Абу Толиб ndash Абу Туроб, давоми...

21651 11:00 / 09.05.2022
У киши иймонда аввали бўлдиУ киши тасдиқлашда ягона бўлдиУ киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг халифаси бўлдиУ киши умматга энг раҳмли, сиддиқ, сахий давоми...

2485 16:21 / 17.01.2023
биринчи мақола . . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳиро тоғи устида эдилар. давоми...

3982 14:00 / 05.06.2023
Букайр ибн Абдуллоҳ Озарбайжонга юрди. У Райнинг фотиҳи Нуъайм ибн Муқарринга мактуб ёзиб, Саммак ибн Харша ила мадад беришни сўради. Букайр ибн Абдуллоҳ Гур давоми...

1667 13:19 / 11.05.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021