1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳаж кунлари бошланмоқда

19:12 / 03.06.2025 923 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилги ҳаж мавсуми ўзининг қизғин палласига кирмоқда. Бугун, 3 июнь – Зулҳижжа ойининг 7 куни кечки пайтдан бошлаб зиёратчиларни Мино водийсига ташиш ишлари бошланади. 4 июнь – Зулҳижжа ойининг 8 куни барча ҳожилар Мино водийсида жам бўлишади.

Шу муносабат билан ҳаж делегацияси аъзолари, ишчи гуруҳи штаби, шифокорлар жамоаси ва гуруҳ раҳбарлари иштирокида Макка шаҳридаги меҳмонхонада умумий йиғилиш бўлиб ўтди.

Мутасаддилар меҳмонхоналардан Минога, у ердан Арафот, бу манзилдан эса Муздалифага ва яна Минога қайтишни тартибли ташкил этиш, муборак манзиллар ва чодирларда рисоладагидек ибодат қилиш учун барча шароитларни ҳозирлаш, зиёратчилар саломатлигига жиддий эътибор бериш, овқатланиш рационига амал қилиш, белгиланган тартибларга риоя этишни таъминлаш масалаларини айтиб ўтишди.

Айниқса, Мино, Арафот водийларида ўрнатилган қонун-қоидаларга амал қилиш, хусусан, куннинг жазирама иссиқ вақтларида (соат 10-00 дан 16-00 гача) чодирлардан ташқарида юрмаслик, ҳудудларда тоғу тепаликларга чиқмаслик, битоқа-бейжикларни тақиб юриш, ҳаракатланишда махсус транспорт воситалари, автобуслардан фойдаланиш ва подшоҳлик талаблари, тартибни сақловчи ходимлар кўрсатмаларига итоат этиш кабиларга урғу қаратилди.

Муфтий ҳазратлари ишчи гуруҳи ва гуруҳ раҳбарлари учун янада масъулиятли дамлар бошланаётганини таъкидладилар. Шунинг баробарида ҳаж амалини динимиз талабларига мувофиқ адо этиш, шаръий масалаларда Фатво маркази фатволарига риоя қилиш, ўзбошимчалик билан иш тутишдан сақланиш, Мино ва Арафотдаги чодирларда уламоларнинг мавъизаларини ташкил этиш, бир сўз билан айтганда, ҳожиларнинг ҳар бир дақиқасини тоат-ибодат, дуою зикр билан унумли ўтказиш кабиларни айтиб ўтдилар.

Йиғилишда бошқа ташкилий масалалар ҳам келишиб олинди.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Шу кунларда айрим ижтимоий тармоқлар томонидан .Навоий вилоятида Қуръони карим китоби ичига гиёҳванд модда яширган имомхатиб айрим манбаларда .мулла, қўлга давоми...

2138 12:02 / 10.09.2020
Бугун, 18 октябрь куни соат 1000 да Тошкент вилояти Янгийўл туманида .Қуръони Карим ва тажвид, янги ўқув курсининг очилиш маросими бўлиб ўтади.Маросимга .Қуръон ва давоми...

1518 10:04 / 18.10.2022
Жорий йилнинг сентябрь ойи аввалида юртимизга мисрлик аллома ndash шайх Мустафо Абу Сулаймон Ҳусайний Надвий ташриф буюрди. Улуғ аллома Ўзбекистонга ташриф буюриш давоми...

1120 09:15 / 08.10.2025
2023 йил 7 декабрь куни пойтахтимизга Индонезия уламолар кенгашининг Жанубий Сулавеси провинцияси бўлинмаси раҳбари Ҳожи Нажмиддин бошчилигидаги делегация давоми...

1472 20:18 / 07.12.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021