1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қурбон ҳайити байрами муносабати билан ички саёҳатларга чегирмалар эълон қилинди

11:13 / 04.06.2025 865 pdf Ўқиш режими + -

Қурбон ҳайити байрами муносабати билан 2025 йил 6-8 июнь кунлари аҳолининг дам олиш вақтини мароқли ташкил этиш ҳамда ички туризм йўналишида саёҳатларга жалб қилиш мақсадида республика бўйлаб чегирмалар жорий этилмоқда. Бу ҳақда gov.uz сайти хабар берди.

Хусусан, республика бўйлаб ҳудудларда фаолият олиб бораётган жойлаштириш воситалари томонидан ўзларининг хизматлари учун 20 фоизгача ихтиёрий чегирмалар жорий этилди.

Шунингдек, Вақф хайрия жамоат фонди тасарруфидаги пуллик зиёратгоҳларга ташриф буюрувчилар учун бир қанча чегирмалар бериш кўзда тутилган. Хусусан, Қурбон ҳайити байрами кунлари ногиронлиги бор ва ёши катта фуқаролар ва ёш болаларга зиёратгоҳларга кириш бепул этиб белгиланган.

 

Манба: gov.uz

Мавзуга оид мақолалар
Испания пойтахти Мадридда қазишма ишларини олиб бораётган археологлар тарихий Висиготич шаҳри ҳозирги .Рекополис, қишлоғи ҳудудларида эканини аниқлаган. давоми...

2641 17:03 / 25.06.2019
Европа иттифоқида 2016 йил учун олиб борилган ҳисобкитобларга қараганда, мазкур санада туғилган чақалоқларнинг 43 фоизи никоҳсиз дунёга келгани маълум бўлган.ЕИ давоми...

4572 07:19 / 10.08.2018
Ушбу масжид Трабзон ва Гумушане вилоятлари ўртасида, Кадирга платосининг денгиз сатҳидан 800 метр баландликда жойлашган. Бу ҳақда yenisafak.com сайти хабар беради.Ҳар давоми...

2845 12:00 / 22.07.2019
.Hilol Nashr, нашриётматбааси ва Islom.uz портали жамоаси Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси, устоз Яҳё домла Раззоқовга падари бузрукворлари Ҳабибулло ота давоми...

1161 22:30 / 14.10.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021