1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тошкентда ҳайит намози муносабати билан айрим кўчаларда ҳаракат чекланади

10:34 / 05.06.2025 1023 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг Қурбон ҳайити куни 6 июнга тўғри келиши ҳақидаги қарорини инобатга олиб, 2025 йилнинг 6 июн куни пойтахтдаги 122 та масжидда ҳайит намози ўқилиши кутилмоқда.

Ҳайит намозини юқори савияда ва тартибли ўтказиш, фуқароларга зарур шарт-шароит яратиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 6 июн соат 00:00 дан 08.00 гача пойтахтнинг қатор кўчалари ва йўлларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.

Рўйхат:

▪️ Мирзо Улуғбек тумани
— «Тўра бува» масжиди олдидаги Буюк Ипак йўли кўчаси – Шўртепа кўчасидан, Буюк Ипак йўли – Султония кўчасигача.

▪️ Бектемир тумани
— «Хўтон» масжиди олдидаги Бектемир шоҳкўчаси – Ҳусайн Бойқаро кўчасидан, Бектемир йўли кўчасигача.

▪️ Олмазор тумани
— «Исломобод» масжиди олдидаги КҲАЙ кўчаси, КҲАЙ – Сағбон кўчалари чорраҳасидан, Нурафшон – Сағбон кўчалари чорраҳасигача.
— «Ҳазрати имом» масжиди олдидаги Қорасарой кўчаси, Қорасарой – Нурафшон кўчалари чорраҳасидан, Қорасарой – Абдулла Қодирий кўчалари чорраҳасигача.
— «Дўстжонбой» масжиди олдидаги Сағбон – Сағбон 12-тор кўчалари кесишмасидан, Келес йўли – Норазтепа кўчалари чорраҳасигача.

▪️ Шайхонтоҳур тумани
— «Шайх Зайниддин» масжиди олдидаги Кўкча Дарвоза – Нурафшон кўчалари чорраҳасидан, Кўкча Дарвоза – Бешқайрағоч кўчалари чорраҳасигача.
— «Хўжа Алламбардор» масжиди олдидаги Бунёдкор – Камолон кўчалари чорраҳасидан, Камолон – Устазода 2-тор кўчалари чорраҳасигача.
— «Кох ота» масжиди олдидаги Себзор кўчаси, Нурафшон – Себзор кўчалари чорраҳасидан, Нурафшон – Лабзак кўчалари чорраҳасигача.

▪️ Чилонзор тумани
— «Убай ибн Каъб» масжиди олдидаги Ал Хоразмий кўчаси, Ал Хоразмий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан, Ал Хоразмий – Катта қани чорраҳасигача.
— «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди олдидаги Сўгалли ота кўчаси, Ал Хоразмий – Сўгалли ота кўчалари кесишмасидан, Хонабод 2-берк кўчасидан – Сўгалли ота кўчасигача.
— «Новза» масжиди олдидаги Бунёдкор – Муқимий кўчалари кесишган кўприк остидан, Олий Мажлис биноси қаршисигача

▪️ Учтепа тумани
— «Абдуллоҳ ибн Маъсуд» масжиди олдидаги Лутфий кўчаси, Лутфий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан, Лутфий – Катта қаъни кўчалари чорраҳасигача.
— «Ҳазрати Али» масжиди олдидаги Назарбек – Маҳорат кўчалари чорраҳасидан, Назарбек – Замахшарий 1-тор кўчалари чорраҳасигача.

▪️ Юнусобод тумани
— «Минор» масжиди олдидаги КҲАЙ кўчаси, КҲАЙ – Кўргазма кўчалари чорраҳасидан, КҲАЙ – Ш.Рашидов кўчалари чорраҳасигача.
— «Мирзо Юсуф» масжиди олдидаги Боғишамол кўчасидан, Шивли кўчасигача.

▪️ Яккасарой тумани
— «Усмон бин Маъзун» масжиди олдидаги КҲАЙ кўчаси, КҲАЙ – Қушбеги чорраҳасидан, КҲАЙ – Файзли Тошкент кўчалари чорраҳасигача.

▪️ Сергели тумани
— «Нурул Ислом» масжиди олдидаги ТҲАЙ – Файзли Тошкент кўчалари чорраҳасидан, ТҲАЙ – Қумариқ кўчалари чорраҳасигача.

▪️ Яшнобод тумани
— «Ислом ота» масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчаси, Фарғона йўли – Фитрат кўчалари чорраҳасидан, Фарғона йўли – Толимаржон кўчалари чорраҳасигача.

▪️ Миробод тумани
— «Қўйлиқ ота» масжиди олдидаги ТҲАЙ кўчаси – Қўйлиқ бозори кўприк остидан, ТҲАЙ – Мунис кўчалари чорраҳасигача чекланади.

Масжидлар жойлашган бошқа кўчаларда ҳам автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.

Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида 6 июн куни Тошкент шаҳридаги жамоат транспортлари яъни автобус йўналишлари ва метрополитен соат 03:00 дан ўз ҳаракатини бошлайди.

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг ҳудудий вакилликлари томонидан 2020 йилда фаол хизмат қилган, ўз йўналишларида намунали фаолият кўрсатаётган давоми...

1744 16:30 / 29.12.2020
Рязанлик собиқ православ руҳонийи Исломни қабул қилди ва пиёда ҳаж сафарига йўл олди Ўн беш йил давомида православ ибодатхонасида диний расм русумларни адо давоми...

1537 09:08 / 18.03.2023
Икки мусулмон Америка Қўшма Штатларида ўтказилган мэрлик сайловида тарих зарварақларидан жой олди. Дирборн ва Хамтрамк Детройт чеккасида шаҳарларида мэрлик давоми...

2125 13:40 / 04.11.2021
Эртага, 2 май куни пойтахтнинг 11 та туманида жойлашган 98 та масжидда Рамазон Ҳайит намози ўқилиши белгиланган бўлиб, мазкур масжидларга ташриф буюрувчи давоми...

2529 21:09 / 01.05.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021