1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳожилар президентимиз ва халқимизга ҳайит табриги йўллаб, эзгу ташаббусга аҳд қилдилар

01:31 / 06.06.2025 1298 pdf Ўқиш режими + -

Муқаддас заминда ҳаж ибодатини адо этаётган миллионлаб мўмин-мусулмонлар қатори 15 минг нафар юртдошларимиз Мино ва Арафот каби муборак манзилларда улуғ амалларни ихлос ила бажармоқдалар.

Бугун, 5 июнь Арафа куни Маккаи мукаррамадаги Арафот ҳудудида бўлиб турган ҳожиларимиз тоату ибодатларда бўлиб, муҳтарам Президентимиз ва халқимизга Қурбон ҳайити табрикларини йўлладилар.  Уни ҳаж ибодатини ихлос ила адо этаётган ҳожиларимиз номидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқаназар ҳазратлари ўқиб эшиттирдилар. Унда жумладан бундай дейилган:

“Ҳурматли Президент Сизни ва Сиз орқали юртдошларимизни ҳаж ибодатини адо этаётган ҳамюртларимиз номидан мусулмон уммати учун энг улуғ байрам – Қурбон ҳайити билан самимий муборакбод этамиз.

Биз, ўзбекистонлик ҳожилар шундай файзли кунлар учун шукроналар айтиб, Ҳақ таолодан жонажон юртимизга қут-барака, азиз халқимизга фаровонлик ва фарзандларимизга баркамоллик сўраб эзгу дуолар қилмоқдамиз.

Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Дуоларнинг энг яхшиси арафа куни қилинган дуодир”, деб хушхабар берганлар.

Шунингдек, ҳожиларимиз гуноҳлар афв этиладиган ва дуолар ижобат бўладиган Арафотда туриб, Аллоҳ таолодан Юртбошимизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр ва улкан муваффақиятлар тилаб, хайрли ишлари доимо бардавом бўлишини илтижо қилиб сўрашди.

Шу билан бирга юртимиз ҳожилари яратиб берилган имкониятлар ва кўрсатилган эҳтиромдан руҳланиб, юртга қайтгандан кейин “Янги Ўзбекистоннинг тинчлик ва маънавият тарғиботчилари” деган эзгу ташаббусни амалга оширишни бир овоздан илгари сурдилар. 

Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларнинг ҳажларини мабрур айласин.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир раҳмонир раҳим. Ассалому алайкум, муҳтарам ватандошлар, нуроний отахон ва онахонлар Қадрли меҳмонлар Cиз, азизларни, бутун халқимизни, узоқяқиндаги давоми...

1188 19:20 / 25.03.2025
2023 йил 20 май куни .Hilol Nashr, матбаанашриётининг мажлислар залида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ томонларидан таълиф этилган .Қуръон давоми...

2033 16:32 / 20.05.2023
Shimbun Asahi янгиликларига кўра, ушбу анимация Сафар Травел деб номланган. Сафар Саудия Арабистони ва Япониянинг қўшма ҳамкорлиги билан амалга оширилди.Фильм Авс давоми...

3386 10:53 / 25.07.2021
Саудия Арабистони ҳукумати Ҳажарул асвадни мисли кўрилмаган, аниқ акс эттирилган янги фотосуратларни эълон қилди. Бу ҳақда islam.ru нашри хабар беради.Ҳажарул давоми...

6652 13:00 / 06.05.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021