1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Раббим, офиятда қил ва шифо бер

10:40 / 23.06.2025 1258 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мен касалимдан шикоят қилиб: «Аллоҳим, агар ажалим яқинлашган бўлса, мени роҳатлантир, агар ажалимни кечиктирган бўлсанг, мендан касалликни кўтар. Агар бало келтирган бўлсанг, менга сабр бер», деб айтаётганимда, ногаҳон олдимдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтиб қолдилар. Ва: «Нима дединг?» деб сўрадилар. Мен айтганларимни такрорладим. У зот оёқлари билан мени туртиб: «(Йўқ,)

اللهُمَّ عَافِهِ أَوْ اشْفِهِ

«Аллоҳумма ъафиҳи» ёки «Аллоҳумма ишфиҳи» (Эй Раббим, офиятда қил ёки шифо бер), деб айт», дедилар. Мен ана шу кундан кейин касалликдан шикоят қилмадим».

Имом Термизий ривояти.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Таржимон Анвар Аҳмад

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким кечаси уйғониб, .Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа давоми...

3035 14:18 / 20.06.2023
. . . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни бирор иш ташвишга солса, бошларини осмонга кўтариб, .Субҳаналлоҳил азийм,, давоми...

268 11:33 / 25 февраль
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким саййидул истиғфор ndash .Аллоҳумма анта роббий лаа илаҳа давоми...

98994 14:05 / 09.07.2020
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир бола Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб .Эй Расулуллоҳ, мен ҳаж қилишни хоҳлайман,, давоми...

1418 09:09 / 23.07.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021