1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Индонезияда Мовароуннаҳр мероси эътироф этилди

12:38 / 07.07.2025 970 pdf Ўқиш режими + -

Айни вақтда Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ҳамда Дин ишлари қўмитаси вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Индонезияда хизмат сафарида бўлиб турибди. Бу ҳақда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази матбуот хизмати хабар берди.

3 июл куни делегация иштирокида Жакартада «Мовароуннаҳрдан Жануби-Шарқий Осиёга: ҳадис илмлари ва интеллектуал алоқалар« мавзусида халқаро илмий-амалий конференция иш бошлади. Маросимда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, тарих фанлари доктори, профессор Шовосил Зиёдов ташкилий қўмита номидан табрик нутқи сўзлаб, Мовароуннаҳрнинг ҳадис илмида тутган ўрни ва Имом Бухорий каби алломаларнинг дунё илм-фанига қўшган ҳиссасини алоҳида таъкидлади.

 

Конференция доирасида ислом илмлари, хусусан ҳадисшунослик, тафсир ва фалсафа соҳаларидаги тарихий мерос, унинг Жануби-Шарқий Осиёдаги таъсири, замонавий таҳдидлар ва маърифий ёндашувлар каби мавзулар атрофлича муҳокама этилди.

Тадбирнинг асосий қисмида «Мовароуннаҳрда ҳадис илми ривожи» мавзусида маъруза қилиниб, Марказий Осиё, хусусан, Бухоро, Самарқанд ва Термиз каби шаҳарларда IX–X асрларда шаклланган ҳадис илми мактаблари, уларнинг усул ва анъаналари, Имом Бухорий ва Имом Термизий каби алломаларнинг ўрни ҳақида атрофлича сўз юритилди. Ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма тадқиқотлар, талабалар ва илмий ходимлар алмашинуви бўйича қатор таклифлар илгари сурилди.

Манба

Мавзуга оид мақолалар
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси нашри .DIALOG, лойиҳаси кўрсатувида .Йўл ҳаракати фиқҳи, китоби муаллифи .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди давоми...

1990 15:26 / 16.11.2021
Ислом ҳамкорлик ташкилоти Миллий ахборот агентликлари ассоциацияси UNAOIC ва Исломий банклар ва молия институтлари бош кенгаши ўртасида ҳамкорлик меморандуми давоми...

1618 10:06 / 26.09.2020
4 сентябрь куни quotВАҚФquot фонди раҳбари Яҳё Абдураҳмонов Нигер давлати делегацияси билан учрашув ўтказди.Учрашувда томонлар мадраса, меҳмонхона, бозорлар қуриш, давоми...

1835 21:00 / 05.09.2021
Туркиянинг Ўрта ер денгизи бўйида Анталия вилоятидаги мармар плита устида .Бисмиллаҳ, калимасига ўхшаш фигура топилган. Тошда пайдо бўлган фигура конда тошни давоми...

2179 09:03 / 15.02.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021